Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Март, 2025   |   9 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:27
Қуёш
06:45
Пешин
12:39
Аср
16:37
Шом
18:26
Хуфтон
19:39
Bismillah
09 Март, 2025, 9 Рамазон, 1446

Қозоғистон муфтийси: бу қарор бизнинг диний бирлигимизга мисол

21.06.2018   3066   1 min.
Қозоғистон муфтийси: бу қарор бизнинг диний бирлигимизга мисол

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси Серикбай ҳожи Ўраз билан учрашди. Ушбу учрашув Чимкент шаҳрида «Қозоғистон—Ўзбекистон: диний алоқаларининг янги босқичи» мавзусидаги халқаро форум доирасида бўлиб ўтди.

Икки мамлакат муфтийлари ўзбек-қозоқ биродарлигини янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар.

Қозоғистон муфтийси Серикбай ҳожи Ўраз ушбу йилда Марказий Осиё уламоларининг Рамазон ойи бошланиши ва Рамазон ҳайити саналарини биргаликда кенгашган ҳолда белгилаганлари муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

"Бу тарихий қарор - бизнинг диний бирдамлигимизнинг ёрқин намунасидир. Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан ҳамкорликнинг янги қирраларини кашф этишимиз, мавжуд йўналишларда ҳаракатларни фаоллаштиришимиз ва тизимли равишда амалга оширишимиз зарур", деди Серикбай ҳожи Ўраз.

Ўз навбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам юқори даражада ташкил этилган анжуманга таклиф этгани учун миннатдорлик билдирди. Диний соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликда ўзбек ва қозоқ тилларидаги диний китоблар нашр қилиш, ёшларни тарбиялаш борасида тажриба алмашиш, икки мамлакат муқаддас қадамжоларига зиёратни ташкил этиш бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш борасида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Салавот – муаммоларга eчим

20.12.2024   5237   1 min.
Салавот – муаммоларга eчим

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

"Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам У зотга салавот айтинг ва салом юборинг!" (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Мулла Али ал-Қори раҳимаҳуллоҳ бир масалага жавоб топа олмай, бир муддат тўхтаб қолди.

Кейинчалик масалага ечим топгач, бундай деди: "Бир қанча вақт менга масаланинг жавоби аён бўлмади. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган салавотларим барокати сабабли Аллоҳ таоло менга илҳом берди".

Агар муаммоларингизга ечим топа олмай, тараддудга тушсангиз, салавотга шошилинг! 
Аллоҳ сизга ҳам илҳом беради, инша Аллоҳ!

Абдуллоҳ Абдулмажид
тайёрлади