Жорий йилнинг 23-25 июнь кунлари Малайзиянинг Пенанг штатида "Ҳалол" стандарт маҳсулотлари бўйича XII халқаро кўргазма ва конференция бўлиб ўтади. Унда турли давлатлардан 20 000 зиёд соҳа вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Малайзиянинг Пенанг штати бош вазири Чоу Кон Ю XII халқаро кўргазма ва конференция Малайзия шимолидаги энг йирик тадбир эканлигини маълум қилди. У кўргазманинг Хитой, Испания ва Чили давлатлари делегациялари иштирокида ўтказилишини айтиб, кўргазма янги имкониятлар очиши мумкинлигини таъкидлади.
Вазирнинг сўзига кўра, кўргазма ҳалол озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқариш, туризм, мода ва технология соҳалари бўйича бўлиб ўтади.
Унинг сўзларига кўра, Пенангда ҳалол маҳсулотларга оид халқаро конференция давлат имкониятларини намойиш этиш ва иқтисодий фаровонлик учун ҳалол брендини илгари суриш учун платформа яратади.
ЎМИ ходими И.Аҳмедов тайёрлади.
Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди?!
Олимлар тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин, у ўсиб чиқмайди.
Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди.
Бу хусусда керакли тадқиқот олиб боргач, қуйидаги нарсани кашф қилдилар. Кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан.
Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан. Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ ҳар қандай айб нуқсонлардан покдир.
"Парвардигоримиз барча нарсага ўз хилқати (шакли)ни ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган Зотдир" (Тоҳа сураси, 50-оят).