Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Январ, 2026   |   15 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:33
Аср
15:26
Шом
17:11
Хуфтон
18:29
Bismillah
04 Январ, 2026, 15 Ражаб, 1447

Туркиядаги Халқаро Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик қорилар иштирок этади

18.05.2018   5753   1 min.
Туркиядаги Халқаро Қуръон мусобақасида  ўзбекистонлик қорилар иштирок этади

Жорий йилнинг 20 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида VI Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўз фаолиятини бошлайди.

Мазкур мусобақа 20-30 май кунлари ўтказилиб, қуйидаги 2 йўналишда бўлиб ўтади:

1. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.

2. Қуръони каримни тажвид қоидалари билан тиловат қилиб бериш.

Юртимизнинг 2 нафар вакили Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус ислом билим юрти 4-босқич талабаси Абдужалилов Сирожиддин қори ва Хидирбоев Хусанхон қори ҳифз ва мужаввид йўналишида ўз иқтидорларини намойиш этиш мақсадида мазкур мусобақада иштирок этмоқда. Биз қориларимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринларни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз.

Халқаро алоқалар бўлими ходими
Абдуллоҳ Парпиев

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Қалбни покловчи маскан

30.12.2025   8093   1 min.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

МУФТИЙ МИНБАРИ