Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Январ, 2025   |   1 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:14
Қуёш
07:35
Пешин
12:41
Аср
15:56
Шом
17:41
Хуфтон
18:57
Bismillah
31 Январ, 2025, 1 Шаъбон, 1446

“Аҳмад ибн Малик” масжиди сирдарёликларга байрам совғаси бўлди

20.03.2018   3299   1 min.
“Аҳмад ибн Малик” масжиди сирдарёликларга байрам совғаси бўлди

Сирдарё туманида "Аҳмад ибн Малик" масжиди очилди. У вилоятда расмий рўйхатдан ўтган 74-масжид бўлди.

Масжиднинг тантанали очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими Ғафуржон Мирзаев, Адлия бошқармаси бошлиғи Шокир Саидов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ва Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Мўминжон Усмонов иштирок этиб, юртдошларимизни масжид очилиши билан қутлашди.

Масжид очилгани шукронасига жонлиқ сўйилиб, муҳтож оилаларга тарқатилди.

Янги масжиднинг имом-хатиби вазифасига тайинланган Улуғбек Қобиловга Адлия бошқармасининг гувоҳномаси топширилди.

Намозхонлар масжидда икки ракат шукрона намозини ўқиб, бундай хайрли ишларнинг бошида турган юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ва мутасаддилар ҳақига дуолар қилдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

“Ал-Азҳар” талабалари ўртасида  Қуръон мусобақаси ўтказилади

29.01.2025   1079   2 min.
“Ал-Азҳар” талабалари ўртасида  Қуръон мусобақаси ўтказилади

“Ал-Азҳар” университети ректори Салама Жума Довуд ушбу университет талабалари ўртасида Қуръони карим мусобақаларини ўтказиш вақти ва шартларини эълон қилди.

 
IQNA агентлиги “Сада ал-Балад”  сайти маълумотига таяниб хабар қилишича, “Ал-Азҳар” университетида халқаро Қуръон мусобақаларини бошлаш тадбири ректор Салама Жума Довуд раҳбарлигида ўтказилди. Йиғилишда университетнинг таълим ва талабалар ишлари бўйича муовини Саййид Бакри ва мусобақа қўмитаси аъзолари иштирок этди.


“Ал-Азҳар” университети ректори мусобақада қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш университетнинг Қоҳира ва бошқа ҳудудлардаги факультетларидаги талабалар ишлари бўлими орқали амалга оширилишини маълум қилди. Рўйхатдан ўтиш 6 феврал, пайшанба кунигача давом этади. Синовлар 15 феврал, шанба куни оғзаки шаклда бошланиб, 20 февралгача давом этади.


Ректор университет талабаларини Қуръон мусобақаси, эркин китоб ўқиш мусобақаси, чиройли тиловат қилиш мусобақаси, нашид ва бошқа спорт мусобақалари каби университетнинг талабалар ишлари бош бошқармаси томонидан ташкил этилган барча мусобақаларда иштирок этишга чорлади.


Салама Жума Довуд ушбу мусобақалар “Ал-Азҳар”нинг Қоҳира ва Мисрнинг турли ҳудудларидаги факультетларида таҳсил олаётган йигит ва қиз талабалар учун мўлжаллангани ва ғолиблар учун қимматбаҳо совғалар тайёрланганини таъкидлади.


Шунингдек, у мусобақалар якунида биринчи ўрин учун 100 минг миср фунти, иккинчи ўрин учун 75 минг миср фунти, учинчи ўрин учун эса 50 минг миср фунти миқдоридаги мукофот тайинланганини қўшимча қилди. Тўртинчи ўрин учун 25 минг миср фунти, бешинчи ўрин учун 15 минг миср фунти ажратилган бўлиб, университет яна 5 нафар талабага 5 минг фунтлик рағбатлантирувчи совғалар топширишни режалаштирган.


Ушбу мусобақа йигит ва қиз талабалар учун Қуръон ёдлашда ўз иқтидорларини намоён қилиш ва қимматбаҳо мукофотларни қўлга киритиш учун бебаҳо имконият эканини таъкидлади.


“Ал-Азҳар” университети раҳбарияти мусобақада иштирокчилар учун шартлар белгилаб, Қуръони карим маънолари ва нозил бўлиш сабабларини билишни муҳим шартлардан бири сифатида таъкидлади.   Шунингдек, талабаларни Қуръон ёдлашда юқори натижаларга эришишга рағбатлантириш ҳамда улар орасида диний ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш мусобақанинг асосий мақсадларидан бири экани қайд этилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими

Илёсхон Аҳмедов тайёрлади