Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Январ, 2026   |   19 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:35
Аср
15:30
Шом
17:15
Хуфтон
18:33
Bismillah
08 Январ, 2026, 19 Ражаб, 1447

АҚШда ҳижоб ҳақида саволи борлар учун қўнғироқ қилиш имкони яратилди

22.02.2018   3319   1 min.
АҚШда ҳижоб ҳақида саволи борлар учун қўнғироқ қилиш имкони яратилди

АҚШнинг Иллинойс штатида жойлашган ислом ташкилотларидан бири хижоб ҳақида ижтимоий рекламани йўлга қўйди. Ушбу реклама баннери GainPeace (Тинчликка эришиш) ташкилоти томонидан ўрнатилган бўлиб, маҳаллий аҳолини ҳижоб ҳақидаги маълумотларини янада бойитиш мақсадида ташкил этилган акция ҳисобланади. 

Йирик реклама эълони автомагистрал четида ўрнатилган. Ушбу масалага қизиққан ҳар бир шахс баннерда кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, мутахассислардан Ислом ҳақидаги саволларига жавоб олиши мумкин.

Реклама баннерини кузатадиган бўлсак, унда қуйидаги сўзлар келтирилган:
“Ҳурмат”, “Шараф”, “Қудрат”. “Ҳижоб бу Исонинг онаси Марям томонидан шараф билан ўралган ва мусулмон аёллар томонидан кийилади”, дейилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Фахрий устозлар хотирланди (фото)

05.01.2026   5471   1 min.
Фахрий устозлар хотирланди (фото)

Ислом таълимотига кўра, устозни ҳурмат қилиш ва эъзозлашнинг савоби улуғ, чунки уламолар Пайғамбарлар меросхўрларидир.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев томонидан бир гуруҳ фахрий устозлар — Ҳошимжон домла Собиров, Шайхмуҳаммад домла Аллаяров, Бокибуллоҳ домла Атагуллаев ва бошқа устозлар ҳолидан хабар олиниб, уларга совға ва саломлар тақдим этилди.


Шунингдек, соҳада фаолият юритган барча фахрий устозлар хотирланиб, уйларидан хабар олинди, Қуръони карим тиловат қилинди ва уларнинг руҳи покига дуолар қилинди.
 

Zamaxshariy.uz

 

Фахрий устозлар хотирланди (фото) Фахрий устозлар хотирланди (фото)
Ўзбекистон янгиликлари