Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Июл, 2025   |   4 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:41
Қуёш
05:15
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:47
Хуфтон
21:14
Bismillah
29 Июл, 2025, 4 Сафар, 1447

Каломни соғинган қалблар қувончи

22.02.2018   3347   2 min.
Каломни соғинган қалблар қувончи

Ўзбекистон Қуръон мусобақаси. Тан олайлик, мамлакат миқёсида шундай мусобақа ўтказилишини орзу қилмаганмидик. Лекин унинг давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланишини ва Ватанимиз бўйлаб байрам тантанасига айланиб кетишини тасаввуримизга сиғдира олмас эдик, тўғрими?

Юртимиз бўйлаб кезаётган бу шукуҳни, бу файзу тароватни, Бошимиз узра ёғилаётган бу баракотларни на тил билан, на қалам билан таърифлай олади одам.

Ўқилаетган каломлар, мураттаб қориларимизу бўлажак қорию қорияларимизнинг овозларидан қалбларимиз гоҳ энтикиб, гоҳ тўлиқиб туришини бировга сўзлаб берайлик десак, унга монанд сўз топа олмаймиз... Қорилару қорияларнинг ҳар бир чиқишларини, қалбларимиз шу қадар энтикиб кутадики, ҳақиқатан, биз Аллоҳнинг Каломини тинглашга муҳтож эканмиз. Буни муҳтарам президентимиз бошлаган ушбу хайирли ишидан сўнг янада теранроқ англадик. Англадиг-у бу соғинч, бу иштиёқ бардавом бўлишини истаймиз.

Биз-ку Қуръонни тинглаш бахтидан масрурмиз. Ўзга юртларда юрган мусофир юртдошларимизнинг қувончу соғинчини айтмайсизми. Ўтаётган фараҳбахш тадбирнинг бир лаҳзасидан бенасиб қолмасликка, бугун қайси қорию қориянинг тиловати гўзал бўларкан, дея Интернетни кузатаётганлари, эҳ қанийди ҳозир Ватанимда бўлсам биринчи қаторда ўтирмасмидим, дея оҳ ураётганининг ҳам гувоҳи бўлиб турибмиз. Яна бирилари қанийди ёшимиз тўғри келса-да, биз ҳам қатнашсак, дея афсусланмоқда. Қуръонга муҳаббат, Каломга соғинч – шу-да. Иншоаллоҳ ҳар йили ана шундай шукуҳ, тароват, соғинч юртимиз бўйлаб кезиб юрсин, давлатимиз раҳбарини, муфтий ҳазратларини, олиму уламоларимизни, ушбу хайрли ишга бош қўшган жамики инсонларни Аллоҳ таоло ўз паноҳида асрасин деб ҳар доим дуога қўл очамиз.

Яна бир ожиэона фикримиз ҳам бор: мусобақанинг Республика босқичига дунё миқёсида эътироф этилган хорижлик машҳур бир нафар қори ва бир нафар қория ҳам таклиф қилинса қандай бўлар экан.

Қизманой ҲАЙИТОВА

ЎМИ Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хушхабар: Фатво маркази хориждаги ватандошлар учун "Колл-марказ" хизматини йўлга қўйди

28.07.2025   2082   1 min.
Хушхабар: Фатво маркази хориждаги ватандошлар учун

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази иш ёки таълим олиш мақсадида чет элда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун ўз хизматларини қулай шаклда тақдим этади.


Эндиликда хориждаги ватандошларимиз Telegram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари орқали қўнғироқ қилиб, диний масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига Фатво маркази уламоларидан жавоб олишлари мумкин.


Бунда: 
- ортиқча мобил трафик сарфланмайди;
- қиммат халқаро қўнғироқлардан халос бўлинади;
- ишончли ва тезкор жавоблар олинади.


Боғланиш учун:
@fatvo_call_1 (Telegram орқали)
@fatvo_call_2 (Telegram орқали)
+998917806633 (WhatsApp орқали)


Иш вақти: 09:00 дан 17:00 гача (Тошент вақти билан)


Таъкидлаб ўтамиз, мазкур хизмат фақат хориждаги ҳамюртларимизга мўлжалланган. Ҳаққа риоя қилиш эса динимиз кўрсатмасидир. 


Юртимиздаги мўмин-мусулмонлар эса Колл-марказнинг
 +998781503344 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

 Фатво маркази ишончли ва яқин ёрдамчи!  

Видео шакли:  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#xushabar #fatvo #savol #javob #xorij

 MUSLIM.UZ (http://muslim.uz/) GA  OBUNA BO'LING (https://t.me/+PSOPDevNs2Va-wt7)  VA ULASHING (https://telegram.me/share/url?url=https://t.me/muslimuzportal)

 YouTube (https://www.youtube.com/@Muslimuzz/featured) | Instagram (https://www.instagram.com/muslimuzportali/) |  Facebook (https://www.facebook.com/muslimuzportal)

Ўзбекистон янгиликлари