“Muslim.uz” вакиллари томонидан Умра зиёрати давомида намойиш этилган онлайн видеолавҳаларини кўриш имкониятингиз мавжуд. Бунинг учун қуйидаги ҳаволалар орқали ўтинг.
Харами шарифда ҳожиларимизнинг ибодатларини онлайн кузатинг.
1-видеолавҳа:
2- видеолавҳа:
3- видеолавҳа:
4- видеолавҳа:
Бизни кузатишда давом этинг! Умра зиёратидан онлайн эфирларимизни кузатиб боринг.
ЎМИ Матбуот хизмати
Шу йил 17 март куни “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасида март ойи “Қуръони карим ва тажвид” фани ойлиги муносабати билан Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа икки босқичда: мадрасанинг мураттаб ва мужаввид қорилари иштирокида ўтказилди. Уларнинг чиқишини Билим юртининг мударрисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.
Якуний натижаларга кўра ҳифз йўналишида:
1-ўрин 2-курс талабаси Муҳаммадамин қори Олимжонов;
2-ўрин 1-курс талабаси Достонбек қори Содиқов;
3-ўрин 2-курс талабаси Абдураҳмон қори Қамариддиновга насиб этди.
Тиловот йўналишида эса:
1-ўрин 3-курс 86-гуруҳ талабаси Муҳаммадали қори Абдураҳимов;
2-ўрин 4-курс 84-гуруҳ талабаси Султонбек қори Дудинов;
3-ўрин 4-курс талабаси Абдуқодир қори Муҳаммадаминов муносиб деб топилди.
Мусобақа охирида ғолиб ва иштирокчиларга ҳомийларнининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати