Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Март, 2025   |   3 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:37
Қуёш
06:55
Пешин
12:40
Аср
16:31
Шом
18:19
Хуфтон
19:32
Bismillah
03 Март, 2025, 3 Рамазон, 1446

Сурхоннинг қориларини саралаш якунланди

28.01.2018   4144   1 min.
Сурхоннинг қориларини саралаш якунланди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ташкил этилган Қуръон мусобақасининг эркаклар ўртасида ўтган саралаш босқичи натижалари билан танишинг.

Ҳифз йўналиши
18-25 ёш
1. Очилдиев Маҳмуджон
2. Самадов Нажмиддин
3. Зиятов Баракатуллоҳ

26-40 ёш
1. Абдурашидов Абдулахат
2. Ҳамидов Садриддин
3. Қодиров Абдуваҳоб

Тиловат йўналиши

18-25 ёш

1. Садоатов Шаҳобиддин
2. Усмонов Муҳаммадкарим
3. Жўраев Жамол
3. Тошболтаев Ҳабибуллоҳ

26-40 ёш

1. Раҳмонов Ахрор
2. Баймиров Муслим
2. Салоҳиддинов Исоқали
3. Саматов Сажриддин
3. Зайниев Ҳафизуллоҳ 

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари берилди.

Бизни muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларда кузатинг.

ЎМИ Матбуот хизмати

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар

Ризқинг келиб турган эшикни ёпма!

28.02.2025   7180   1 min.
Ризқинг келиб турган эшикни ёпма!

Мусулмон ўз ризқига сабаб бўлаётган касбига меҳр қўяди ва унга вафодор бўлади. Тажриба инсон ўз касбига меҳр қўймагунча, бирор яхши натижага эришмаслигини такрор-такрор кўрсатган. Аксинча, касб-ҳунарига меҳр қўйган ва уни ўзига лозим тутганлар баракага сазовор бўлганларини ҳам кўпчилик яхши билади.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон Аллоҳ бирингизга бирор тарафдан ризқ жорий қилиб қўйса, унинг ўзи ўзгармагунича, ўша нарсани тарк қилмасин”, дедилар (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

Бундан ўзга ризқ топиш учун сабаб бўлиб турган нарсани то у фойда бермайдиган бўлиб қолмагунча тарк қилмаслик кераклиги англанади. Нофеъ айтади: "Мен Шом ва Мисрга тижорат моли юборар эдим. Аллоҳ менга кўп яхшиликни ризқ қилиб берарди. Бир гал Ироққа (мол) юбор­дим. Сармоям ҳам қайтмади. Ойша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кирган эдим: “Ҳой болам, тижоратингни лозим тут. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бирингизга бир эшикдан ризқ очилса, ўшани лозим тутсин”, деганларини эшитганман” деди".

Ҳа, мусулмон киши ризқи келиб турган эшикни ёпиб, ўзини бошқа эшикка уришга шошилмаслиги керак.


Ҳалол касб-ҳунар – қут-барака келтирар китобидан