Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга кўмаклашиш мақсадида Чирчиқ шаҳридаги “Марказий” жоме масжиди қошида китоб дўкони фаолият бошлади.
Дўконда китобсевар аҳоли талабларини қондиришга хизмат қилувчи диний-маърифий, тарбиявий ва бадиий адабиётлар мавжуд.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов домла китоб дўконининг очилиш маросимида иштирок этиб, китоб инсоннинг чин дўсти, ҳаёт йўлини ёритувчи шамчироғи эканини айтди ва ушбу дўкон халқ учун манфаатли ва баракотли бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилди.
ЎМИ Матбуот хизмати
#xabar #haj2025
Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келадилар.
Ҳамюртларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қиладилар.
Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.
Зиёратчиларимизнинг ҳаж амаллари қабул, дуолари мустажоб бўлсин, файзу баракалари ила ўлкамиз нурга тўлсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати