Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Январ, 2026   |   7 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:18
Қуёш
07:40
Пешин
12:41
Аср
15:50
Шом
17:36
Хуфтон
18:51
Bismillah
26 Январ, 2026, 7 Шаъбон, 1447

Хожа Алоуддин Аттор зиёратгоҳи ҳақида биласизми?

13.04.2023   12788   3 min.
Хожа Алоуддин Аттор зиёратгоҳи ҳақида биласизми?

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Денов тумани Намозгоҳ маҳалласида Хожа Алоуддин Аттор зиёратгоҳи жойлашган.  

Хожа Алоуддин Аттор нафақат Сурхон воҳаси, балки Мовароуннаҳр маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган мутасаввуф олимдир. У ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг севимли шогирди ва куёви, икки буюк халифасидан бири бўлиб, асл исми Муҳаммад ибн Муҳаммад Хоразмийдир. Отаси хоразмлик бўлиб, атторлик савдоси билан шуғулланган.

Муҳаммад ибн Муҳаммад Бухорий Хожа Алоуддин Аттор Хоразмда туғилган. Бухоро мадрасасида таълим олган. Хожа Алоуддин Аттор милодий XIV асрнинг 90-йилларида Бухородан Деновга келгач, нақшбандия тариқати тарғиботини давом эттирди. Нақл қилишларича, Алоуддин Аттор вафотидан 7 йил аввал Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қабрини зиёрат қилиш мақсадида Ҳисор вилоятидан Бухорога бормоқчи бўлади. 18 кун деганда Бухорога етиб, Нақшбанд қабрини зиёрат қилади. Шаввол ойининг бошида яна уйига қайтади. Муҳаммад ибн Тоҳир Хоразмийнинг ривоятига кўра, Алоуддин Аттор 802/1399 йил 2-ражаб ойининг душанба куни дардга чалинади. Ўша ойнинг йигирманчи кечаси хуфтон намозидан сўнг вафот этади. У қўним топган қабристон “Шайх Аттор Валий” ёки “Остона бува” деб номланади.

Хожа Алоуддин Аттор сағанаси XV асрга оид бўлиб, аввал бу манзилда фақат Валийнинг ҳамда ўғли ва набирасининг қабри бўлган, кейинчалик бу жой катта зиёратгоҳга айланган.  

2019-2020 йилларда маҳаллий ҳомийлар томонидан эски мақбара ўрнида ҳашаматли мақбара бунёд этилди. Қабр мақбаранинг ертўла қисмига олиниб, тепасига рамзий қабр қўйилди. Мақбарага ганчкорлик усулида чиройли безаклар берилди. Маскан ободонлаштирилиб, зиёратчилар учун барча шароитлар яратилди.  

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА 

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

26.01.2026   942   1 min.
Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

24 январ куни Нукус шахридаги Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний мадрасаси спорт залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ташаббуси билан имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спортнинг волейбол, шашка, шахмат ва стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари А.Алланиязов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разовлар иштирок этди.
Ушбу мусобақада республикамизнинг барча туманларидан келган диний мутахассислар ғолиблик учун беллашди.
Мусобақа якунига кўра волейбол бўйича биринчи ўрин Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой ва Кегейли туманларидан тузилган (Жайхун жамоаси), иккинчи ўрин Нукус шаҳри (Турон жамоаси), учинчи ўрин Беруний ва Амударё туманларидан тузилган (Беруний жамоаси) ғолиб деб топилди.
Спортнинг шашка тури бўйича Идрисов Абдулазиз Элликқалъа тумани "Абдулла Норинжоний" жоме масжиди имом-хатиби, шахмат бўйича Эгамбердиев Улуғбек Хўжайли тумани "Пирим эшон" жоме масжиди имом ноиби ғолиб бўлди.
Стол тенниси бўйича Якупов Ахмет Нукус шаҳри "Аллоҳ берди Азиз" жоме масжиди имом-хатиби ғолиб деб топилди.
Мусобақа мухлислари қизиқарли беллашувларга гувоҳ бўлди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди Имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари