Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Сентябр, 2025   |   4 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:56
Қуёш
06:14
Пешин
12:19
Аср
16:27
Шом
18:17
Хуфтон
19:29
Bismillah
26 Сентябр, 2025, 4 Рабиъус сони, 1447

Юртимиз қорилари Эронда ўтказилган Қуръони карим мусобақасида иштирок этди

29.04.2017   2443   1 min.
Юртимиз қорилари Эронда ўтказилган Қуръони карим мусобақасида иштирок этди

Шу йилнинг 19-26 апрель кунлари Эрон Ислом Республикасининг пойтахти Теҳрон шаҳрида ўтказилган 34-Халқаро Қуръони карим мусобақасида 2 нафар вакилимиз – Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги “Абу Ҳурайра” жоме масжиди имом-ноиби Саидов Худойқул ҳамда Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги “Азиз ота” жоме масжиди имом-ноиби Аминов Муҳаммадлоиқ  иштирок этишди.

 Ушбу мусобақада дунёнинг 80 дан ортиқ давлатларидан ташриф буюрган қорилар иштирок этиб, улар орасида вакилларимиздан Саидов Худойқул Қуръони каримни тўлиқ ёддан ўқиб бериш (ҳифз) йўналиши бўйича қатнашган бўлса, Аминов Муҳаммадлоиқ эса Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиб бериш (қироат) йўналишида  иштирок этди. Мусобақанинг ҳифз йўналишида 1-ўринни Эрон, 2-ўринни Сурия, 3-ўринни Судан, қироат йўналишида 1-ўринни Эрон, 2-ўринни Ироқ, 3-ўринни Швеция давлатлари эгаллашди. Мусобақа ҳайъати томонидан юртимиз вакилларига муносиб иштироки тўғрисидаги “Ташаккурнома” тақдим этилди.

Шунингдек, ўрта мактаб ўқувчилари, аёл-қизлар ва кўзи ожизлар иштирокида ҳам халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди. Барча иштирокчилар учун Теҳрон шаҳридаги диққатга сазовор жойларга зиёрат уюштирилди.

                                                                                                                                               

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Соғлом турмуш тарзи ҳақида фойдали маълумотлар берилди

25.09.2025   1952   1 min.
Соғлом турмуш тарзи ҳақида фойдали маълумотлар берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида "Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш" мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. Унда Тошкент шаҳар Юқумли касалликларга қарши курашиш маркази мутахассиси Асомиддин Ибрагимов бугунги кундаги юқумли касалликларнинг хавфи, улардан ҳимояланиш усуллари ҳақида маъруза қилиб берди.

 Ислом дини таълимотларида ҳам инсон саломатлигига сабаб бўлувчи нарсаларга буюрилган. Ўз навбатида, саломатликка зарар етказувчи нарсалардан сақланиш тарғиб қилинган.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳдан яқийнни ва мустаҳкам соғликни сўранглар. Зеро, одамларга яқийн ва мустаҳкам соғликдан кўра яхши нарса берилмаган», деганларини эшитдим” (Имом Термизий ривояти).

Яна бир ҳадиси шарифга кўра эса, аввал туяни боғлаб, яъни сабабни юзага чиқариб, сўнгра Аллоҳга таваккал қилишга чақирилганмиз. Шунга биноан саломатлигимиз борасида қайғуриб, унинг эҳтиётини қилиш мандуб амаллар сирасидан.

– Айни пайтда юртимизда 27 турдаги юқумли касаллик номи маълум бўлиб, уларнинг аксарига қарши даво чоралари бор, – деди шифокор А.Ибрагимов. – Ҳозирча буткул тузатиш имкони бўлмаган айрим касаллик турларининг вирусларини камайтириш ва музлатиб қўйиш амалиёти қўлланади. Давлатимиз томонидан кейинги пайтларда гепатит С ва бошқа шу турдаги касалликларга қарши бепул дори воситалари ҳам тарқатилмоқда. Лекин энг яхшиси, касалликни даволагандан кўра унинг олдини олишдир. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш шунинг учун ҳам жуда муҳим саналади. Зеро, Яратганнинг бизга берадиган ҳар қандай инъоми саломатлик неъмати билан бирга татийди.

Қизиқарли ўтган давра суҳбатида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Соғлом турмуш тарзи ҳақида фойдали маълумотлар берилди Соғлом турмуш тарзи ҳақида фойдали маълумотлар берилди Соғлом турмуш тарзи ҳақида фойдали маълумотлар берилди Соғлом турмуш тарзи ҳақида фойдали маълумотлар берилди
Мақолалар