Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2025   |   2 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:18
Қуёш
05:42
Пешин
12:30
Аср
17:10
Шом
19:11
Хуфтон
20:29
Bismillah
25 Август, 2025, 2 Рабиъул аввал, 1447

Ҳунарли бўлиш фазилати

06.02.2017   8189   1 min.
Ҳунарли бўлиш фазилати

Тарихда бир бой савдогар бўлган экан. Унинг бойлиги етти пуштига етар экан. Шунга қарамасдан у ўғлига гилам тўқиш ҳунарини ўргатибди. Бир куни бола дўстлари билан сайрга чиқибди. Пул ундириш илинжида пойлаб юрган қароқчилар уни ўғирлаб, олиб қочишибди. Шаҳар четидаги бир хароба уйга олиб бориб қамаб қўйишибди. Отасига хат юбориб ўғлининг эвазига катта пул сўрашибди. Лекин савдогар пулни беришга шошилмабди. Қароқчиларнинг тоқати тоқ бўлиб, болани ўлдирмоқчи бўлишганда бола уларга шундай дебди: "Мени ўлдирсангиз, ҳеч нарсасиз қоласиз. Агар айтганларимни қилсангиз, мендан фойда кўришингиз мумкин. Менга гилам тўқиш учун ип ва дастгоҳ олиб келинглар. Мен гилам тўқийман, сиз уни бозорга олиб чиқиб сотасиз ва яхшигина пул ишлаб оласиз".

Қароқчилар тез орада биринчи гиламни бозорга олиб чиқишибди. Бозор айланиб юрган савдогар ўғлининг тўқиган гиламини танибди ва бир киши орқали катта пулга сотиб олибди. Уйга келиб гиламни диққат билан текширибди. Ўғли гиламдаги нақшлар орасига ўзи турган жойнинг харитасини усталик билан жойлаштирган экан. Савдогар дўстларини олиб ўша жойга борибди ва ўғлини тутқунликдан халос этибди.

Ҳунар бойга ҳам, камбағалга ҳам бирдек керак экан. Агар бой бўлсангиз, эртаю кеч бойлигингизни сақлайсиз. Агар ҳунарманд бўлсангиз, ҳунарингиз сизни асрайди.

 

Акбаршоҳ РАСУЛОВ

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ДТМга кириш имтиҳонлари бўйича апелляциялар 27 августда ўтказилади

25.08.2025   525   1 min.
ДТМга кириш имтиҳонлари бўйича апелляциялар 27 августда ўтказилади

2025-2026 ўқув йили бўйича олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари Мандат натижаларидан норози бўлиб белгиланган муддатда ариза берган абитуриентларнинг ишларини кўриб чиқиш Апелляция комиссияси томонидан 2025 йил 27 август куни соат 9:00 да "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси биносида ўтказилади. 

Апелляция берган барча абитуриентлар белгиланган манзилга келишларини сўраймиз.  


Абитуриентлар апелляцияга шахсини тасдиқловчи паспорти ёки ID карта ҳамда имтиҳон рухсатномаси билан келиши талаб этилади. 


Манзил: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 46-уй. 

Google Karta (https://maps.app.goo.gl/FSCaAC1zuFw9CX4cA)
Yandex Karta (https://yandex.uz/maps/-/CLA4fPIf)


Диққат: белгиланган муддатда келмаганлар учун қайта апелляция ўтказилмайди!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

Ўзбекистон янгиликлари