2016 йил 5 ноябрь куни Бухоро шаҳар “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Фиқҳ – киши нима фойдали ва нима зарарли эканини билмоғи ва ўрганмоғидир” мавзусида билим юрти фиқҳ фани мударрисаси Ҳуснугул Ҳалимова бошчилигида ҳамда I ва IV курс талабалари томонидан ташкиллаштирган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тартибидан ўрин олди.
1-масала: Фиқҳнинг инсон ҳаётидаги ўрни бўйича билим юрти 4-курс талабалари бир қанча оят ва ҳадислардан далиллар орқали моҳиятни ёритиб беришди.
2-масала: Фиқҳий масалалар баёнини эса билим юрти 1-курс талабалари саҳна кўриниши тарзида ифода этишди.
3-масала: Ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш масаласини ҳам саҳналаштирган ҳолатда 3 мазҳаб Шофеий, Моликий ва Ханафий йўналишидаги ихтилофий масалаларни билим юрти 4-курс талабалари изоҳлаб беришди.
4-масала: Турли фиқҳий масалалар юзасидан муаммоли вазият ташкил қилиниб, бир қанча ихтилофий саволлар билан барча давра суҳбатида иштирок этган талабаларга мурожаат қилинди. Айнан шу жараён даврани янада жонлантирди ҳамда ҳамма билим юрти талабалари ва ташриф буюрган меҳмонлар фаол иштирок этишди.
Давра суҳбатига таклиф қилинган меҳмон “Маънавият сарчашмаси” газетаси муҳаррири Дилором Ҳалимова маънавий озуқа олганлигини, билим юрти талабаларининг изланувчан ва зукколигини айтиб ўз ҳайратини яшира олмади. Илм олиш учун яратилган шарт шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда доимо шукроналик кайфиятида фаолият олиб боришликни тилади.
Давра суҳбатига фаол иштирок этган талабалар билим юрти маъмурияти томонидан фахрий ёрлиғ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ҳуснугул Ҳалимова, Билим юрти мутахассис фанлар услубий
бирлашма раисаси, ҳамда фиқҳ фани мударрисаси
Ушбу англашув меморандуми икки томон ўртасида илмий салоҳиятни кенгайтириш ва икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик соҳаларини ривожлантиришга бўлган эътиборни акс эттиради.
Учрашувда қуйидагиларга эришилди;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Ҳадис илми мактаби ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли ўрта махсус таълим муассасалари ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Мир Араб олий мадрасаси ўртасида англашув меморандуми;
• Халқаро Ислом илмлари университети ва Имом Термизий номидаги ислом институти ўртасида англашув меморандумларини имзоланиши шулар жумласидандир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати