2016 йил 3 ноябрь куни “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “ФИҚҲ – машаққату қийинликлардан нажот берувчи қўрғондир” мавзусида интеллектуал беллашув бўлиб ўтди. Беллашувни 2016 йилнинг “Энг яхши услубчиси” бўлган билим юрти фиқҳ фани мударрисаси Ҳуснугул Ҳалимова ташкиллаштирди.
Беллашувда билим юрти 3-курс, 2-а ва 2-б гуруҳ талабалари ўзаро беллашишди. Ушбу тадбирга Бухоро Давлат Университети тарих фани кафедраси катта ўқитувчиси Мавжуда Орипова ташриф буюриб, билим юрти фахрий устозлари Азиза Халилова ва Олия Маҳмудова билан беллашувга ҳакамлик қилишди.
Ҳар бир шарт жуда қизғин фиқҳий масалалар, ҳаётий муаммоларни ечимини топиш ва баъзи ихтилофий масалаларни ўрганиш ва уларга раддиялар орқали гуруҳ аъзоларининг жавоб беришлари кузатилди. Тажрибали устоз изланишлари самараси ўлароқ беллашув жуда файзли ўтди.
Беллашув натижаларига кўра
Беллашувда фаол иштирок этган талабалар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Махфуза БОЗОРОВА,
“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом
билим юрти Ҳадис фани ўқитувчиси
Муҳтарам Президентимизнинг «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоялари асосида бу муборак ойда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаяпти.
Шу йил 6 март куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида кўп йиллар имом-хатиб бўлиб ишлаган, диний соҳа равнақига муносиб ҳисса қўшган ҳар бир фахрий имомга давлатимиз Раҳбарининг совғалари – 10 миллион сўм пул мукофотлари топширилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, «Вақф» хайрия жамоат фонди вакили қатнашиб, омонатларни ўз эгаларига етказдилар.
– Аллоҳга шукрлар бўлсинки, фахрий имомлар қадрлаган даврда яшаяпмиз, – дейди Шайх Абдулазиз Мансур. – Ҳурматли Юртбошимизнинг бундай эътибор ва ғамхўрликларидан бошимиз кўкка етди.
Уламолар қадрланган юртга барака ёғилади. Илоҳим, азиз Ватанимиз бундан-да тараққий этаверсин.
Президентимизнинг мукофотларини олган фахрий имомлар Юртбошимиз ҳақларига, юртимиз, элимиз файза баракага тўлишини тилаб хайрли дуолар қилишди.
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати