Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Июл, 2025   |   6 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:43
Қуёш
05:17
Пешин
12:34
Аср
17:33
Шом
19:45
Хуфтон
21:12
Bismillah
31 Июл, 2025, 6 Сафар, 1447
Янгиликлар

МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ

25.07.2024   6424   1 min.
МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ва Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Марғилон шаҳрида аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида учрашув ўтказилди. 

Зайниддин домла диний-маърифий соҳадаги янгиликлардан бохабар этиш баробарида Ҳақ таоло берган неъматлар шукрини адо этиш, буюк аждодларимизга муносиб бўлиш, илм-маърифат ва касб-ҳунар ўрганишга ҳарис бўлиш сингари мавзуларда мавъиза қилиб берди. Шунингдек, суҳбатда динимизни ишончли устоз ва саҳиҳ манбалардан ўрганиш, ҳар ишда мўътадил бўлиш лозимлиги борасида сўзлаб, гуноҳ иш ва жаҳолатдан сақланиш, хайрли амалларда бардавом бўлишга чақирди. 

Иштирокчилар якунда уламоларга ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ МАРҒИЛОН АҲЛИ БИЛАН ФАЙЗЛИ СУҲБАТ ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Нотўғри фатво, ўлдиради!

30.07.2025   1354   1 min.
Нотўғри фатво, ўлдиради!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз сафарга чиқдик. Орамиздан бир кишига тош тегиб, бошини ёрди. Кейин ўша одам эҳтилом бўлиб қолди ва шерикларидан “Менинг таяммум қилишимга рухсат топа оласизларми?” деб сўради. Улар “Биз сенга рухсат топа олмаймиз. Ваҳоланки, сен сувга қодирсан” дейишди. Ҳалиги одам ғусл қилди ва вафот этди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига қайтганимизда ўша иш ҳақида хабар берилди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Улар уни ўлдиришибди. Аллоҳ ҳам уларни ўлдирсин. Билмасалар сўрамайдиларми? Ахир билмасликнинг шифоси сўраш-ку! У одамнинг таяммум қилиши ва жароҳати устига бир латтани қўйиб ёки боғлаб (бу ровий Мусонинг шаккидир), сўнгра уни устига масҳ тортиб, қолган жасадини ювиши кифоя қиларди” дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Мақолалар