Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Декабр, 2025   |   8 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:48
Пешин
12:30
Аср
15:20
Шом
17:05
Хуфтон
18:24
Bismillah
28 Декабр, 2025, 8 Ражаб, 1447

Отангнинг орқасидан юр!

07.10.2024   5204   2 min.
Отангнинг орқасидан юр!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَطَاءٍ قَالَ: لَا يَؤُمُّ الرَّجُلُ أَبَاهُ وَإِنْ كَانَ أَفْقَهَ مِنْهُ.

Атодан ривоят қилинади:

«Киши отасига имом бўлмайди. Агар отасидан фақиҳроқ бўлса ҳам».

Шарҳ: Ота-бола бор. Ўғил олим, отанинг илми унчалик эмас. Шундай бўлганда ҳам, ўғил отага имомлик қилмайди.

Бу отанинг ҳурмати учун айтилган гап. Демак, ўғил отанинг олдига тушмасин, имом бўлмасин. Агар отасининг илми ўғлиникичалик бўлмаса ҳам, ота имом бўлгани афзал экан.

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ الْقَارِيِّ قَالَ: رَآنِي عُمَرُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ وَأَنَا أَمْشِي إِلَى جَنْبِ أَبِي، فَقَالَ: لَا تَمْشِ إِلَى جَنْبِ أَبِيكَ، إِنَّمَا يَنْبَغِي لَكَ أَنْ تَمْشِيَ وَرَاءَهُ. قَالَ: فَإِنِّي أَتَوَكَّأُ عَلَى يَدِهِ. قَالَ: فَهَاهْ.

Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Абдулқорийдан ривоят қилинади:

«Умар ибн Абдулазиз отамнинг ёнида кетаётганимни кўриб, «Отангнинг ёнида юрма! Сен отангнинг орқасидан юришинг керак!» деди. Шунда отам: «Мен унинг қўлига таяниб кетяпман», деди. «Ундай бўлса, майли», деди».

Шарҳ: Демак, ота-бола йўлда юриб кетаётган бўлса, бола отанинг орқасида юрсин. Отанинг эҳтироми, ҳурмати, улуғланиши мана шу даражададир. Агар ота ўзи рухсат берган бўлса ёки ривоятдаги кишига ўхшаб ўғлига суянадиган бўлса ёки юкини кўтаришиб келса, майли.

Бу ривоятда Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳининг бегона бир болага отасини ҳурмат қилиш бўйича дарс беришлари диққатга сазовор. Мусулмонлар ҳамиша мана шундай йўл тутиб, жамиятда исломий одоб-ахлоқ қарор топишига ҳисса қўшадилар.

Мусулмон халқларда барча замонлар ва маконларда катталар кичикларга тарбиячи, маслаҳатчи, устоз, танқидчи бўлиб келганлар. Бу ишни катталар ўз бурчлари деб, кичиклар ўзлари учун фойдали сабоқ деб қабул қилганлар.

Шу йўл билан халқ ўзини ўзи тарбиялаб борган. Катталар ўз зиммаларидаги амри маъруф ва наҳйи мункар вазифасини адо этганлар. Кичиклар улардан дарс олганлар, тажриба ўрганганлар.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари ва муборак исмлари (1-қисм)

27.12.2025   1473   1 min.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари ва муборак исмлари (1-қисм)

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг расули ва бандаси бўлиб, у зотни   Аллоҳ таоло бутун оламларга раҳмат қилиб юборганини айтади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни бутларга, қуёшга, дарахтларга, оловга ва бошқа нарсаларга сиғинишдан воз кечиб, фақат Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилдилар. Чунки буларнинг барчаси Аллоҳ яратган нарсалардир, улар ўз-ўзидан на фойда бера олади, на зарар етказа олади.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай дейди:
"Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир" (Фатҳ сураси, 29-оят).
"Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан бирортасининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг муҳридир. Аллоҳ барча нарсани билувчи зотдир" (Аҳзоб сураси, 40-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсоният учун раҳмат бўлиб келганлар. У зот одамларни дунё гумроҳлигидан қутқариб, охират азобидан сақлаб, ҳидоят ва жаннат неъматларига етаклайдилар. 

Аллоҳ таоло айтади:
"Биз сени (эй Муҳаммад) оламларга фақар раҳмат қилиб юбордик" (Анбиё сураси, 107-оят).

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқларини юксак сифатларда мадҳ этиб: "Албатта, сиз улуғ ахлоқ узрадирсиз" деб марҳамат қилган. (Қалам сураси, 4-оят)

https://t.me/xadichauz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари ва муборак исмлари (1-қисм) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари ва муборак исмлари (1-қисм) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари ва муборак исмлари (1-қисм) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари ва муборак исмлари (1-қисм) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари ва муборак исмлари (1-қисм) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари ва муборак исмлари (1-қисм)
Сийрат