Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Июл, 2025   |   8 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:10
Қуёш
04:55
Пешин
12:32
Аср
17:42
Шом
20:04
Хуфтон
21:40
Bismillah
03 Июл, 2025, 8 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди

15.10.2024   5672   1 min.
Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди

Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги халқаро конференцияга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етди.

Ушбу халқаро конференцияга бир неча ҳамкор ташкилотлар томонидан қизғин тайёргарлик кўрилиб, анжуман иши учун барча шароитлар ҳозирланди. Дарвоқе, асосий мулоқот майдони бўлган пойтахтимиздаги “Hilton” мажмуасининг анжуманлар зали халқаро конференция ўтказиш учун шай қилиб қўйилди.
Конференция иштирокчиларини кутиб олиш, меҳмонхоналарни жойлаштириш, уларни халқаро анжуманга оил ахборотлар билан таъминлаш, шунингдек, меҳмонларни пойтахтимиз ва Хоразм вилоятининг диққатга сазовор манзиллари билан таништириш каби ташкилий ишларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Мартабали меҳмонлар учун сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилган диний-маърифий ўзгаришлар ҳақида ўзбек, инглиз, рус ва араб тилларида рисола, анжуманнинг мазмун моҳияти тўғрисида буклет ва эсдалик совғалари тайёрланди. 

Айни кунларда мазкур конференция ҳақида матбуот ва оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам чиқишлар ташкил қилиняпти. 

Бу каби саъй-ҳаракатлар юртимизга меҳмон бўлиб келган турли мамлакатлар вакилларида ёрқин таассурот қолдиради.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди Халқаро конференция учун барча шароитлар муҳайё қилинди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ҳар куни айтиладиган зикрлар

26.11.2024   11420   2 min.
Ҳар куни айтиладиган зикрлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар (Абу Довуд ривояти).
Маъноси: Аллоҳни Роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.

* * *

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббингиз ҳузурида амалларнинг яхшиси, даражангизни баланд қилувчиси, пул ва олтинларни инфоқ қилишдан афзалроқ бўлган ва душманингизга йўлиқиб, унинг бўйнига қилич уришдан ҳам яхши нарсани айтайми?» дедилар. Саҳобалар: «Айтинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ: «Аллоҳни зикр қилиш», дедилар (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

* * *

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: «Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўзи текис, ўсимлиги «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» эканини уларга хабар беринг», дедилар» (Термизий ривояти).

* * *

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар (Термизий ривояти). 

* * *

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Каломларнинг қайси бири Аллоҳ таолога маҳбуброқ?» деб сўрадилар. У зот: «Аллоҳ фаришталарига ихтиёр қилган «Субҳана Робби ва биҳамдиҳи, субҳана Робби ва биҳамдиҳи» жумласини айтиш», дедилар» (Термизий ривояти).