Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Январ, 2026   |   17 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:34
Аср
15:28
Шом
17:13
Хуфтон
18:31
Bismillah
06 Январ, 2026, 17 Ражаб, 1447

Юрак ва ичак саратонини олдини олади

11.11.2024   4000   4 min.
Юрак ва ичак саратонини олдини олади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Майиз – иссиқ ва ҳўл мижозли бўлиб, ични юмшатувчи хусусиятга эга. Асабни мустаҳкамлайди, қувватсизлик, мадорсизликни бартараф қилади, оғиздаги ҳидни яхшилаб, меъдани кучайтиради. Майиз билан пиёз ширасидан тайёрланган қайнатма томоқ бўғилишини даволашда ижобий натижа беради, товуш чиқишини равонлаштиради.

Майизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрар эдилар. Уни фитр садақаси сифатида беришга тавсия қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Майизни ўзингизга лозим тутинг. Албатта у аччиқликни ўчиради, балғамни тўхтатади, асабни тинчлантиради, чарчоқни кетказади ва юракни ҳимоялайди”, дедилар (Абу Нуъаймнинг Тиббун набавийдаги ривояти).

Ибн Қоййим раҳматуллоҳи алайҳ майиз яхши озуқа бўлишини ва ошқозонни кучайтириб, ёдлашга манфаатли бўлишини айтганлар.

Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ эса: Ким ҳадис ёдлашни хуш кўрса, майиз есин, деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга майизни ивитиб беришар, уни ўша куни, унинг эртасига ва индинига кечгача ичар, кейин бошқаларга бериб юборишга ёки тўкиб ташлашга буюрар эдилар(Имом Муслим ривоят қилган).

Майизда калий, фосфор, кальций, магний, мис, темир, углевод, витамин В, С ва глюкоза моддалари мавжуд. Майиз антиоксидловчи моддаларга бой. Нафас олиш ва ҳазм қилиш органлари касалланишининг олдини олишда катта ёрдам беради.

Мутахассислар майизнинг бир қатор тиббий фойдаларини санаб ўтишган. Булар қуйидагилар:

1. Юқори қон босимини туширади.

2. Қондаги холестеринни камайтиради.

3. Юрак саратонидан асрайди.

4. Майиз сувда қайнатиб ичилса, йўтални босади.

5. Балғамни ҳайдайди.

6. Микроб ва вирусларга қарши курашади.

7. Антиоксидловчи хусусиятга эга.

8. Тишларга тош йиғилишига йўл қўймайди.

9. Танани заҳарли моддалардан тозалайди.

10. Ҳайз қонини камайтиради.

11. Қораталоқ, жигар ва ошқозонни фаоллаштиради.

12. Хотирани кучайтиради.

13. Йўғон ичак саратонидан асрайди.

14. Кўзни хасталиклардан асрайди.

15. Яллиғланишларнинг олдини олади.

16. Ични юмшатади.

17. Қонни тозалайди.

18. Овозни тиниқлаштиради.

Майиз қуйидаги касалликларни муолажа қилишда ёрдам беради:

1. Ич қотиши.

2. Бавосир.

3. Тиш қуртлаши.

4. Бод (ревматизм, артрит).

5. Жигар ва ўт пуфаги касалликлари.

6. Нотўғри овқатланиш ва вазн танқислиги туфайли келиб чиқадиган касалликлар.

7. Томоқ оғриғи.

8. Ўпка касалликлари.

9. Буйрак ва пешоб пуфаги касалликлари.

10. Пешобни ушлаб туролмаслик.

11. Безгак (малярия).

12. Подагра.

13. Бош оғриғи.

14. Сариқ касаллиги.

15. Камқонлик.

16. Ошқозон касалликлари.

17. Ошқозонда кислота миқдорининг ошиб кетиши.

18. Қичима.

19. Сувчечак.

20. Тиш, тирноқ ва сочларнинг мустаҳкамланишида ёрдам беради.

21. Мунтазам майиз истеъмол қилиш оғиз бўшлиғи касалликларида ҳам асқатиши мумкин. Майиз суви эса милк шамоллаши, стоматит яралари ҳамда йўталга фойдали.

22. Майизли муолажа семизлик, юрак етишмовчилиги, ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраси ҳамда қандли диабетда тавсия этилмайди.

 

Барча неъматлар одамзот саломатлиги учун яратилган, аммо унинг меъёридан ошиғи зарар қилади. Шу сабаб, таомланишда ҳамда уларни даво чораси сифатида қўллашда, албатта, меъёрга амал қилиш талаб этилади.

 

Муҳаммад Қуддус Абдулманнон,
“Етти чинор” жоме масжиди имом-ноиби.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди

29.12.2025   13945   1 min.
Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди

Йил якуни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакллиги тизимидаги масжидларда фаолият юритиб, ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан, масъулият билан бажариб келаётган молиявий ҳисобчи (мутавалли)ларга миннатдорлик билдирилди ҳамда улар муносиб тақдирландилар.

Тадбирда молиявий ҳисобчи (мутавалли)ларнинг масжидлар фаолиятида шаффофликни таъминлаш, молиявий ҳисоб-китобларни белгиланган тартиб ва қонун-қоидалар асосида олиб боришдаги меҳнатлари алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, уларнинг келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилаб, эзгу ниятлар билдирилди.

Ушбу тадбир тизимда хизмат қилаётган ходимларни рағбатлантириш, уларнинг меҳнатини қадрлаш ҳамда масъулиятини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати 

Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди Йил якуни муносабати билан молиявий ҳисобчилар тақдирланди
Ўзбекистон янгиликлари