Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Январ, 2026   |   17 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:34
Аср
15:28
Шом
17:13
Хуфтон
18:31
Bismillah
06 Январ, 2026, 17 Ражаб, 1447
Мақолалар

Жуфт танлашдаги мезон

14.11.2024   5933   1 min.
Жуфт танлашдаги мезон

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Аёл киши тўрт нарсаси учун никоҳланилади: моли, насл-насаби, жамоли ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа белангур (“барака топгур”)!” (Муттафақун алайҳ)

Яъни, эркакни никоҳга рағбатлантирадиган нарса аёлдаги тўрт хислатдир. Эркак аёлдаги мазкур хислатлардан истаганини кўзлаб никоҳланиши мумкин. Лекин диндорини танлаш афзалдир. 

Ушбу ҳадисда қандай умр йўлдош танлаш масаласи баён қилинмоқда. Зеро, инсон бу масалада кўпинча иккиланиб қолади. Бу борада мўмин киши учун мезон диндорлик бўлиши керак. Чунки унс-улфатликда одамлар бир-бирларига таъсир ўтказадилар. Яхши ҳамроҳ билан сафарнинг машаққати камайганидек, яхши умр йўлдош билан ҳаётнинг машаққатлари енгил кечади. Мўмин киши диндор аёлни танласа, у билан кўп масалаларда, айниқса, диний масалаларда ўзаро муроса қила олади. Шунинг учун Набий алайҳиссалом диндорини танлашга буюрмоқдалар.


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёлларга ҳусни учун уйланманглар, эҳтимол, ҳусни уларни ҳалок қилар. Уларга мол-давлати учун ҳам уйланманглар, эҳтимол, моллари уларни туғёнга кетказар. Аммо динлари учун уйланинглар. Албатта, бурни кесик, қулоғи тешик диндор қора чўри (дини йўқ ҳур аёлдан) яхшидир”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).


Шунингдек, наслу насабдаги тенгликка ҳам риоя қилиш мустаҳабдир. Зеро, бу омил ҳам оиланинг тинч-тотув бўлиши, бир-бирларига нисбатан ҳурмат-эҳтиромни давом эттиришига сезиларли даражада таъсир қилади. Аммо ё диндорини, ё насл-насаби тенгини танлашга тўғри келса, албатта, диндори муқаддам қўйилади. 


Азизбек ХОЛНАЗАРОВ 
тайёрлади.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Наманган вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

29.12.2025   12079   1 min.
Наманган вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

Хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда бир неча масалалар қатори Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон қори Аббосиддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилгани, Наманган шаҳар бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган Абдуллоҳ домла Самадов Наманган вилояти бош имом-хатиби этиб тайинлангани эълон қилинди. 

Абдуллоҳ домла Самадов 1972 йили Наманган шаҳрида таваллуд топган. 1998 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. Наманган шаҳридаги “Боқи Полвон” жоме масжиди имом-хатиби ва шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида ишлаб келган. 

Аллоҳ таолодан янги вазифага тайинланган Абдуллоҳ домла Самадовга масъулиятли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари