Ота ҳаётингиздаги энг қимматли инсон.
Камчилик ва нуқсонлари кўп бўлса ҳам, у сизнинг отангиздир.
Отангиз сизга эгалик қилади, сиз эмас!
Унинг мулки нима эканини биласизми? Мисол тариқасида отангиз сиздан пул олса, шубҳасиз, у бунга ҳақлидир.
Сиз унга тегишлисиз ва умуман сизники бўлган барча нарса отангизники ҳисобланади.
Умрингиз давомида сизга бошқа одам отангиздан кўра кўпроқ яхшилик тилайди, деб ўйламанг.
Ҳаёт бўлиб турган кезларида оталаримизни қадрига етайлик.
Эртага кеч бўлиши мумкин.
Акбаршоҳ РАСУЛОВ
Жорий йил 27 декабрь куни Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган шаҳар-туман бош имом-хатиблари иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Инсон қадри" номли китоблари тақдимоти ўтказилди.
Китоб тақдимотида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов томонидан ушбу китобда ислом таълимотига кўра инсоннинг ҳақиқий қадри унинг ташқи кўриниши, бойлиги ёки мансаби билан эмас, балки қалб поклиги, нияти, одоб-ахлоқи ва эзгу амаллари билан ўлчаниши Қуръон ва суннат асосида ёритиб берилганлиги, асарда инсон қадри, тарбия, илм-маърифат, соғлом турмуш тарзи, ҳалол меҳнат ва касб-ҳунарнинг ҳаётдаги ўрни содда ва халқчил услубда баён этилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Андижон вилоят вакиллиги матбуот хизмати