Савол: Қуръон ўқиётганда фарзандлар шовқин қилиб қолса, уларга жим бўлинглар дейилади-да, кейин яна Қуръон тиловатида давом этиб кетилади. Шунда қайта аъузу ёки бисмиллаҳ айтиладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм"ни айтиб тиловатни давом эттириш мустаҳабдир. Чунки Қуръон тиловати асносида қироатга алоқаси бўлмаган гапларни гапирса, қироатни аъузуни айтиб давом эттиради. Агар Қуръон қироатига алоқадор гапларни гапиргандан кейин қироатни давом эттирса, аъузуни айтмасдан давом этаверади. Бу икки ҳолатда ҳам "бисмиллаҳ" айтилмайди (“Ан-нашр фил қироатил ашр” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Фазилатли Шайх Абдуллоҳ Сирожуддин раҳимаҳуллоҳдан: "Аллоҳ таолонинг "Ас-Сомад" исмини зикр қилишда адад борми?" деб сўрашди. У зот: "Ҳожатларни раво бўлиши учун саҳарда (125) бир юз йигирма беш маротаба зикр қилинади", деб жавоб бердилар.
Аллоҳ таолонинг "Ас-Сомад" исмининг маъноси: "Барча маҳлуқотлар Унга юзланадиган ва бандалари барча диний ва дунёвий муҳим ишларида Уни қасд қиладиган Зотдир. У улуғ сифатлари кенгдир. Барча маҳлуқотларни Унга ҳожати тушадиган, бутун борлиқ Уни қасд қиладиган Зотдир. Уларнинг барча ишларида ундан ўзга Робб йўқдир", демак.