Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Июл, 2025   |   12 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:14
Қуёш
04:57
Пешин
12:33
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:38
Bismillah
07 Июл, 2025, 12 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонда: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

18.02.2025   14422   3 min.
Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонда: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун, 18 февраль куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа тегишли мутассаддилар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди. 

Таъкидлаш жоиз, мустаҳкам тарихий, маданий ва диний ришталарга асосланган Ўзбекистон – Саудия Арабистони алоқаларининг юқори даражаси икки давлат етакчилари раҳбарлигида олиб борилаётган ўзаро дўстона муносабатлар натижасидир.

Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш, айниқса, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш сифатини ошириш, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини билдирди. 

Вазир жаноблари Имом Бухорий, Имом Термизий, Форобий, Беруний, Ибн Сино каби уламоларнинг ислом маърифатига, жаҳон тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини таъкидлаб, қадим маданият ва бебаҳо асори-атиқалар юрти бўлган Ўзбекистонга саудияликларни ҳам зиёратга тарғиб этишда фаол бўлишини айтиб ўтди. 

Мулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев мамлакатимизда ҳаж ва умра тадбирларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари таъминлангани, фуқароларимизга қулайликлар, янада яхши имкониятлар яратиш бўйича тизимли ишлар қилиб келинаётгани, хусусан, умра тадбирларини намунали ташкил этиш, зиёратчиларга амалларни тўлиқ, хавфсиз бажариши учун муносиб шароитлар яратиш, уларнинг кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида Республикамиз қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистонда умра тадбирини ташкил этиш ваколати Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда 12 та ширкатга берилганини айтди. Ҳаж ва Умра ишлари билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, аввало, бундай ҳамкорликларга замин яратиб берилаётгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Икки Муқаддас Масжид ходими Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонларга миннатдорлик билдириш асносида юртдошларимиз учун ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилиб, ҳар йили 15 минг нафар ҳамюртимиз ҳожилик бахтига мушарраф бўлаётгани, умра зиёратчилари сони бир неча юз мингни ташкил этаётгани, уларга бўлган ҳурмат-эътибор, шарт-шароитлар борган сари яхшиланиб бораётганини эътироф этдилар. 

Шунингдек мулоқотда Президентимиз томонидан очиқлик сиёсати олиб борилаётгани, айниқса, мамлакатларимиз ҳукуматлари ва вазирликлари ўртасида энергетика, божхона, фуқаро авиатсияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари каби соҳаларда ҳамкорликка доир кўплаб ҳужжатлар қабул қилингани тилга олинди. Икки давлат ўртасида илмий-тадқиқот ишларида кенг кўламли ҳамкорлик қилиш, дин уламолари иштирокида анжуманлар ўтказиш, Саудия Арабистони фуқаролари Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Термиз каби қадимий шаҳарларига зиёратга келишларини ташкил этиш каби ишларни ривожлантириш борасида таклиф ва мулоҳазалар айтиб ўтилди. 

Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа Ўзбекистон томонидан билдирилган таклифларни атрофлича кўриб чиқиб, ижобий ҳал этишда бор имкониятни ишга солишини билдирди. 

Мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонда: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонда: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонда: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонда: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонда: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонда: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонда: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонда: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Ҳаж ва умра вазири Ўзбекистонда: ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Пиёда ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?

07.07.2025   912   1 min.
Пиёда ҳаж қилган афзалми ёки уловдами?

#ҳаж

64-CАВОЛ:  
Ассалому алайкум. Мен пиёда ҳаж қилмоқчиман, шу масалага динимизда нима дейилади?


ЖАВОБ: 

Ва алайкум ассалом. Пиёда ҳаж қилиш тўғрисида мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ макруҳ, деганлар. Чунки пиёда ҳаж қилишда сафар машаққати одамнинг хулқига салбий таъсир кўрсатиб, киши феълини тажанг қилиб қўяди. “Мажмаъул анҳур” китобида: “Уловда ҳаж қилиш пиёда ҳаж қилишдан афзалдир ва фатво ҳам шунгадир”, дейилади. 


Ҳозирги кунда ватандошларимизнинг хавфсизлиги ва қулайлигини ҳисобга олиб, фақат уюшган ҳолда ва ҳаво йули орқали ҳаж сафари қилинади. Ҳар бир ҳожининг хавфсизлиги, соғлиги ва ибодатларни тўлиқ бажариши махсус ишчи гуруҳ диққат-эътиборида бўлади. 


Демак, якка тартибда пиёда ва автомобилларда ҳаж сафари қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки пиёда сафар қилинганда бир нечта хорижий давлатлар чегаралари кесиб ўтилади ва йўлнинг хавфсизлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. 


Ҳукуматимиз томонидан барча қулайликлар яратилиб турганда бир пайтда, жонимизни хавфга қўйиб, пиёда ҳаж қиламан, дейиш маъқул эмас. Валлоҳу аълам. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
фатво ҳайъати.  @diniysavollar

 

Ҳаж ва умра