Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бандага душмандан мағлублик, азият гуноҳи сабабли етади. Салафлардан бирлари бир кишини учратди. У қўпол муомала қилди ва таҳқирлади. Шунда у зот: «Тўхтаб тур, мен уйимга кириб чиқай» деди. Уйига кириб, Аллоҳга тазарру билан сажда қилди, гуноҳларига тавба қилди ва Роббисига юзланди. Қайтиб чиққанида нариги киши: «Нима иш қилдинг?» деб сўради. У зот: «Мендан сени устун келишингга сабаб бўлган гуноҳимдан Аллоҳга тавба қилдим» деди.
Демак, банда душманлик ва адоват билан устун келинган, унга ҳукмронлик қилинган, ерга урилган чоғида насуҳ тавбадан кўра фойдалироқ нарса йўқдир”.
“Бадоиъул фавоид” асаридан.