Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Март, 2025   |   9 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:27
Қуёш
06:45
Пешин
12:39
Аср
16:37
Шом
18:26
Хуфтон
19:39
Bismillah
09 Март, 2025, 9 Рамазон, 1446
Янгиликлар

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР

20.02.2025   16015   2 min.
МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР

Кеча, 19 февраль куни Баҳрайн Подшоҳлиги шафелигида Мусулмон донишмандлар кенгаши ташаббуси билан ушбу давлат пойтахти Манама шаҳрида бошланган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар. 

Мазкур халқаро конференцияда Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб, Баҳрайн ислом ишлари бўйича олий кенгаш президенти Шайх Абдураҳмон бин Муҳаммад бин Рошид ал-Халифа, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Дорул улум Карачи Ислом университети профессори Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Шайх Талъат Тожиддин каби таниқли уламолар, давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари қатнашмоқда.

Сўзга чиққан нотиқлар бугунги мураккаб ва таҳликали даврда бутун дунёда тинчлик-осойишликни қарор топтириш, мусулмон уммати бирлигини таъминлаш, турли дин вакиллари ва турфа миллат-элатлари аҳил-иноқлигига эришиш жуда ҳам муҳим экани, исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалаларни таъкидладилар. Шунингдек, ҳозирги кунда мусулмон уммати олдида турган долзарб муаммолар, келгусидаги истиқболли режалар тўғрисида фикр алмашдилар.
Конференция эртага, 20 февраль куни ҳам давом этади. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликларининг Aбу Даби шаҳрида ташкил топган. Кенгашга Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Шайх Аҳмад Тоййиб раислик қилади. Муҳаммад Абдуссалом эса унинг бош котиби ҳисобланади.

Ташкилотнинг асосий мақсади мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш, бағрикенгликни таъминлаш, бошқаларга ҳурмат сақлайдиган фаровон жамият барпо этишдир.

Кенгаш аъзолигига ўзининг серқирра фаолияти билан обрў-эътиборга эришган дунёнинг энг нуфузли мусулмон олимлари жалб қилинади. Ана шу уламолар қаторида Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам аъзо қилинган эдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Рўзадор киши бажариши муҳим бўлган 9 амал

5.03.2025   5178   1 min.
Рўзадор киши бажариши муҳим бўлган 9 амал

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзадор кишига қуйидагилар суннатдир:

1. Нафсни ёмон ниятлардан тўхтатиш;

2. Фойдасиз ҳамда уятсиз сўзларни гапиришдан ва эшитишдан ўзини сақлаш;

3. Биров билан уришишдан, ҳар қандай гуноҳ ишлардан ўзни тортиш;

4. Мумкин қадар истиғфор, зикр ва тасбеҳ билан банд бўлиш;

5. Қуръон ўқиш;

6. Қуёш ботган вақтда шом намозини ўқишдан олдин бир қултум сув билан бўлса ҳам оғиз очиш;

7. Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг йигирма ракат таровеҳ намози ўқиш;

8. Таровеҳ намозида Қуръони Каримни ўқиб ёки эшитиб хатм қилиш;

9. Рамазонда хуфтонни жамоат билан ўқиган киши учун витр намозини ҳам жамоат билан ўқиш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Рамазон