Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Август, 2026   |   25 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:25
Пешин
12:34
Аср
17:27
Шом
19:37
Хуфтон
21:06
Bismillah
08 Август, 2026, 25 Сафар, 1448
Мақолалар

Таомланиш  сирлари (5-қисм)

25.02.2025   9446   10 min.
Таомланиш  сирлари (5-қисм)

ТАОМЛАНИШ СИРЛАРИ (7 қисмдан иборат)

ни

УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:

(5-қисм)

R Қуръони карим ояти карималари,

R Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадиси шарифлари,

R динимиз асослари,

R шариатимиз ҳукмлари,

R шарқона одобларимиз,

R мазҳабимиз меъёрлари,

R жамиятшунослик алоқалари,

R одамгарчилик муносабатлари,

R инсоний туйғулар,

R руҳшунослик сир-асрорлари,

R юртимиз урф-одатлари,

R ўзбекчилик қоидалари,

R маданиятимиз ахлоқлари,

R инсоний ақл ва ахлоқий нормалар,

R доно мақолларимиз,

R миллий анъаналаримиз,

R диний қадриятларимиз,

R халқимиз онг-тафаккури,

R миллатимиз менталитети,

R доно халқимиз дунёқараши,

R мусулмончилигимиз кўрсатмалари

 

а с о с    в а    н е г и з л а р и д а

 

–     улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган дуру гавҳар ривоятлари ва ноёб ҳикматлари,

–     буюк ота-боболаримиздан эшитиб келаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари ва бетакрор ҳикоялари,

–     меҳрибон ота-оналаримиздан ўрганиб келаётган гавҳар ўгитлари ва мислсиз сўзлари,

–     элимиз таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари,

–     жаннатмакон юртимиз – муқаддас Ватанимиз таълим масканларида таралаётган дурдан аъло фанлар ва беқиёс билимлар,

–     замонавий олимларнинг билимлари, турли соҳа мутахассисларининг ажойиб кашфиётлари,

–     бугунги кунда ва доим керак бўладиган ҳаётий масалалар, долзарб мавзулар, қизиқарли маълумотлар ҳамда халқимиз орасида эътироф этилган мезонлар

дан

улуғ устозларимиз – табаррук уламоларимиз кенг, чуқур ва унумли истеъфода этиб, батафсил тақдим этган

ДАСТУРХОН АТРОФИДА ЎЗИНИ ТУТИШ, ТАОМЛАНИШ,

ИЧИМЛИК ИЧИШ ҲАМДА ОВҚАТЛАНГАНДАН КЕЙИНГИ

ТАРТИБ-ҚОИДАЛАР ВА ОДОБЛАР

га доир ниҳоятда фойдали маслаҳат, керакли тавсия ҳамда энг муҳим одобларидан намуналар:

 

ТАОМЛАНИШДАН ОЛДИН:

1)  Овқатланишдан аввал икки қўлни бўғимигача уч марта ювилади;

2)  таомдан аввал ҳам, кейин ҳам қўлни ювиш керак;

3)  таомдан аввал тиззалаб ўтирилиб, икки билакни тиззалар ўртасига қўйиб, икки қўл билаккача ювилади;

4)  ювилган қўл силкитилмайди;

5)   ювилган қўл ишлатилган кир нарсага эмас, балки тоза сочиққа артилади;

6)  мезбонлар таклиф этмагунча, дастурхон атрофига ўтирмаслик;

7)  таомга чақирилганда унга жавоб бериш яна бир одобдир;

8)   одобли инсон зиёфатга кетаётиб мезбоннинг изнисиз у ерга чақирилмаган кишини олиб бормайди;

9)  чақирилмаган жойга бормаслик;

10)  таклиф этилган жойга кечикмаслик;

11)  таом камтарин ҳолда ўтириб ейилади;

12)  таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювиш;

13)  таомни суфрада, яъни дастурхонда емоқ;

14)  дастурхонга биринчи бўлиб нон маҳсулотлари келтирилади;

15)  дастурхон атрофида ўтирганлар овқатга таклиф этилиб, сўнгра ейилади;

16  агар имкони бўлса, ёлғиз овқатланилмайди;

17)  таомланаётганда оёқ кийимни ечиб ўтирмоқ;

18)  овқат маҳали бўлган вақтларда ҳеч кимнинг уйига унинг чақириғисиз бормаслик;

19)  овкатланаётган одамлар бор жойга салом бериб киришлик;

20)  дастурхон солиниб, таом ҳозир бўлса, намоз вақти бўлиб қолса, аввал таомни еб, сўнг намоз учун туриш лозим. Шу шарт биланки, намоз қазо бўлмасин. Агар вақт жуда кам қолган бўлса-ю, намоз қазо бўлиш хавфи бор бўлса, унда олдин намоз ўқиган афзал;

21)   бир кишилик таомни икки киши ейдиган бўлиб қолса, бунга монеъ бўлмаслик.

 

(5 қисм тугади. Давоми бор...).

Иброҳимжон домла Иномов

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тўрткўлда ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди

07.08.2026   6956   1 min.
Тўрткўлда ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигидаги “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” ташаббуси доирасида Тўрткўл туманида амалий тадбир бўлиб ўтди. Жараёнларни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳраматдин Разов бошқариб борди.
 

Тумандаги “Мулла Жумабой” жоме масжидида ўтказилган ташкилий йиғилишда қозиёт масъуллари, бош имом-хатиблар, ҳожилар ва маҳалла раислари жам бўлди.


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан июль ойининг “Ободонлаштириш ва меҳр-саховат ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан туманда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, имом-хатиблар ва масжид қавми бошчилигида кўчалар, масжид атрофлари тозаланди. Шунингдек, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳовли-жойларида ҳашар йўли билан ободонлаштириш ишлари олиб борилди.


Ишчи гуруҳ аъзолари Тўрткўл туманидаги 10 та масжид ва 20 та маҳаллага бириктирилиб, қуйидаги хайрли амаллар бажарилди:

  • Ҳожиларни жалб этган ҳолда маҳаллалардаги муаммоли оилалар ҳолидан хабар олинди;

  • Ҳомийлар кўмагида 120 та эҳтиёжманд хонадонга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди;

  • Кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларига янги ўқув йили учун мактаб формалари тарқатилди;

  • Имом-хатибларнинг фаолияти ўрганилиб, масжид бошқаруви ва маърифий ишларни янада ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар берилди.


Тадбир якунида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, ҳудудда диний-маърифий муҳитни соғломлаштириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Матбуот хизмати

Тўрткўлда ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди Тўрткўлда ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди Тўрткўлда ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари