Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
وَصَلَّى اللهُ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَسَلَّمَ
(اللَّهُمَّ) يَا ذَا الْمَنِ وَلَا يُمَنَّ عَلَيْكَ يَا ذَا الْجَلالِ وَالإِكْرَامِ يَا ذَا الطَّولِ وَالإِنْعَامِ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ ظَهْرَ اللَّاجِئِينَ وَجَارَ الْمُسْتَجِيرِينَ وَمَأْمَنَ الخَائِفِينَ.
(اللَّهُمَّ) إِنْ كُنْتَ كَتَبْتَنِي عِنْدَكَ فِي أُمِّ الْكِتَابِ شَقِيّاً أَوْ مَحْرُوماً أَوْ مُقَتَّراً عَلَيَّ فِي الرِّزْقِ فَامْحُ مِنْ أُمِّ الْكِتَابِ شَقَاوَتِي وَحِرْمَانِي وَتَقْتِيرِ رِزْقِي وَأَثْبِتْنِي عِنْدَكَ سَعِيداً مَرْزُوقًا مُوَفِّقاً لِلْخَيْرَاتِ فَإِنَّكَ قُلْتَ وَقَوْلُكَ الحَقُّ فِي كِتَابِكَ الْمُنَزَّلِ عَلَى نَبِيِّكَ الْمُرْسَلِ: {يَمْحُو اللَّهُ مَا يَشَاءُ وَيُثْبِتُ وَعِنْدَهُ أُمُّ الْكِتَابِ}
Улуғлик ва Икром соҳиби Аллоҳ! Эй қўли очиқ ва инъом эгаси! Сендан Ўзга илоҳ йўқ! Сен қочқинларга бошпана ва паноҳ изловчиларнинг ҳимоячиси, қўрқувчиларнинг нажоткорисан.
Аллоҳим! Агар уммул китобда менга ризқ ва бахт ёзган бўлсанг, ўша уммул китобдан бахтсизлигим, маҳрумлигим, тор ризқимни ўчириб, менинг қисматимни бахт, кенг ризқ ва яхшиликларга тавфиқ бўлишига ўзгартир! Чунки Сен айтгансан, расул ва набийингга нозил қилган китобингдаги қуйидаги сўз ҳақдир: “Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани маҳв қилур ва собит қолдирур. Она китоб Унинг ҳузуридадир” (Раъд сураси, 39-оят).
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдуммажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Даврон НУРМУҲАММАД