Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Март, 2025   |   9 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:27
Қуёш
06:45
Пешин
12:39
Аср
16:37
Шом
18:26
Хуфтон
19:39
Bismillah
09 Март, 2025, 9 Рамазон, 1446

Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа)

4.03.2025   5531   1 min.
Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа)

Масжидлардаги таровеҳ намозлари, хатми Қуръонлардан кейин мўмин-мусулмон халқимиз жамоат бўлиб қилаётган дуолар шарофатидан ўлкамизга осудалик, файз-барака ёғилмоқда. Зеро, Қуръон ўқилган жойда фаровонлик бўлади. У жойларга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади, бало-офатлар арийди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “омин”, деса, албатта, Аллоҳ таоло уларни ижобат қилади», деганлар (Имом Табароний ривояти).

Шу йил 3 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимиздаги "Кулолқўрғон" жоме масжидида жамоатга ёшларни илм ва касбга йўналтиришнинг аҳамияти мавзусида маъруза қилиб бердилар. Муфтий ҳазратлари фарзанднинг яхши, одобли, меҳнатсевар, соғлом бўлиб ўсиши кўп жиҳатдан ота-онасига боғлиқлиги, шундай экан, ҳар бир ота-она фарзанди ёшлик чоғини чиройли, намунали, фойдали ва савобли ишлар билан ўтказишига ёрдамчи бўлиши лозимлиги борасида оят ва ҳадисларга таянган ҳолда сўзладилар.

Таъкидлаш жоизки, бундай маънавий-маърифий суҳбатлар юртимизнинг барча масжидларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосарлари, имом-домлаларимиз томонидан ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа) Хатми Қуръонлар юртимизга қут-барака бўлмоқда (Фотолавҳа)
Бошқа мақолалар

Бу йилги Рамазон менинг ҳаётимда...

7.03.2025   11591   2 min.
Бу йилги Рамазон менинг ҳаётимда...

Менинг ҳозирги касбим ҳайдовчилик. Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидан Тошкент шаҳрига қатнайман. Ҳар йили Рамазон ойи келиши билан мени бироз ўй босарди. Сабаби – пойтахтга келиб, бу ердаги масжидларда ўқиладиган хатми Қуръонларда қатнашган чоғларим руҳим тиниқар, толиқсам-да, ўзимни тетик ҳис этардим. Аммо, бир кун шаҳарда, бошқа куни қишлоқда бўлишга тўғри келар, қишлоғимиз масжидида эса таровиҳнинг ўзи ўқиларди. Ҳар куни хатмга қатнашолмаганимдан дилим ғаш бўларди.
 

Алҳамдулиллаҳ, бу йилги Рамазонда бизнинг қишлоқдаги “Чим” жоме масжидида имомимиз Абдулазиз домла Абдуллаев бошчилигида ҳам хатми Қуръон бўлаётир. Ёш ва ғайратли уч нафар қори довон оша воҳа аҳлини Қуръон файзидан баҳраманд этиш учун юборилибди. Тўғриси, эсимни таниганимдан бери қишлоғимизда таровиҳлар ўқилар, аммо бирор марта хатми Қуръон ўқилмаган. Бундан жуда мамнун бўлдим. Энди шаҳарда бўламанми, қишлоқдами – Қуръон хатмини келган жойидан тинглаб, жамоат намози файзидан баҳраманд бўляпман.
 

Касб тақозоси билан турли табиатли одамларни учратаман. Баъзилар билиб-билмай замондан нолиб қолишади. Шундай пайтларда тинчлик, соғлик, офият каби катта неъматлар қаторида қишлоғимизда бошланган хатми Қуръонлар юртимиз бўйлаб бир минг етти юздан ортиқ масжидларда бирдай ўқилаётгани улуғ неъмат, деб ўйлайман. Мен учун катта хурсандчилик бўлган ушбу хайрли ишнинг амалга оширилишида ташаббус кўрсатиб, ҳисса қўшган барчага, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига миннатдорлик билдираман.
 

Инша Аллоҳ, Қадр кечасида бир вақтнинг ўзида хатмоналар қилиниб, дуолар қилинар экан. Юртимиз масжидлари қаторида биз ҳам ҳамқишлоқларимиз билан қўлларимизни очиб, “омин” дейиш ниятидамиз.
 

Аллоҳ ўша кунларга ҳам соғлик-омонликда етказиб, хатмоналар, дуолар шарофатидан Ватанимизга файзу баракасини мўл-кўл ёғдираверсин.

Омонбек Тошниёзов,

Қамаши тумани, Чим қишлоғи