Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Март, 2026   |   23 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:22
Қуёш
06:40
Пешин
12:38
Аср
16:40
Шом
18:30
Хуфтон
19:42
Bismillah
12 Март, 2026, 23 Рамазон, 1447

Рўзадор киши бажариши муҳим бўлган 9 амал

05.03.2025   15711   1 min.
Рўзадор киши бажариши муҳим бўлган 9 амал

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзадор кишига қуйидагилар суннатдир:

1. Нафсни ёмон ниятлардан тўхтатиш;

2. Фойдасиз ҳамда уятсиз сўзларни гапиришдан ва эшитишдан ўзини сақлаш;

3. Биров билан уришишдан, ҳар қандай гуноҳ ишлардан ўзни тортиш;

4. Мумкин қадар истиғфор, зикр ва тасбеҳ билан банд бўлиш;

5. Қуръон ўқиш;

6. Қуёш ботган вақтда шом намозини ўқишдан олдин бир қултум сув билан бўлса ҳам оғиз очиш;

7. Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг йигирма ракат таровеҳ намози ўқиш;

8. Таровеҳ намозида Қуръони Каримни ўқиб ёки эшитиб хатм қилиш;

9. Рамазонда хуфтонни жамоат билан ўқиган киши учун витр намозини ҳам жамоат билан ўқиш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Рамазон тугаб бормоқда

11.03.2026   1389   1 min.
Рамазон тугаб бормоқда

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Солиҳ салафлар бир-бирларини кўнглиларини кўтариб: “Албатта Рамазон ойи камгина кунлардир. Ваъда қилингани эса жаннатдир”, дер эдилар (“Сифату софва” асаридан).

Мақолалар