Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Март, 2025   |   21 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:06
Қуёш
06:25
Пешин
12:35
Аср
16:48
Шом
18:39
Хуфтон
19:53
Bismillah
21 Март, 2025, 21 Рамазон, 1446
Янгиликлар

Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди

06.03.2025   8431   1 min.
Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди

“Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасида Республикамиз ҳожилари иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда.


Айтиб ўтиш жоизки, ўтган тўққиз ой давомида ўтказилган 72 минг 688 та тадбир доирасида 445 437 нафар юртдошимиз қамраб олинди. Улар билан тинчлик қадри, шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.


Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилди.


Ушбу хайрли ишларга жалб қилинган 11 мингдан зиёд ҳожиларнинг ҳиссалари алоҳида бўлмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди Ҳожилар аҳоли орасида 72 мингдан ортиқ тадбир ўтказди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Кўчат экиш садақаи жориядир

19.03.2025   2989   1 min.
Кўчат экиш садақаи жориядир

Халқимизда: “Ҳамал келди – амал келди” деган ҳикматли сўз бор. Ҳамал кириши билан далаларда иш қайнайди. Экин-тикинлар экилади, кўчатлар ўтқазилади. Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида кўчатлар ўтқазиш авжига чиққан.

Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби  Дониёр домла Икромов, ЎзМИ масъул ходимлари, имом-хатиблар Оҳангарон тумани ҳудудига кўчатлар экишди. 

Ерга қадалган 40 туп мевали ва манзарали кўчатлар илдиз отиб, кўкка бўй чўзиб, барчага фойдали улкан дарахтлар бўлади, иншоаллоҳ.

Зотан, динимизнинг таълимоти ҳам  атроф-муҳитни мусаффо ҳолида сақлашга тарғиб этади.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Дамашқ кўчаларининг биридан ўтаётса, кўча экаётган одамга кўзи тушибди ва унга: “Нега бу ишни қилаяпсиз, ахир сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидансиз-ку?” дебди. Шунда у киши: “Сен шошма, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир кўчат экса, ундан одам ёки Аллоҳ яратган махлуқотлардан биронтаси еса, бунинг эвазига ўша (кўчат эккан банда)га садақа бўлади”, деганларини эшитганман”, дебди” (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳақиқатан, бизлардан олдин ўтганлар кўчат экишди, биз улар эккан дарахтларнинг меваларини еяпмиз. Энди навбат бизга: биз экамиз, кейинги авлодлар ейдилар, иншоаллоҳ.

Аллоҳ таоло юртимизни боғу бўстонга, чаманзорга айлантирсин.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Кўчат экиш садақаи жориядир Кўчат экиш садақаи жориядир Кўчат экиш садақаи жориядир Кўчат экиш садақаи жориядир Кўчат экиш садақаи жориядир
МАҚОЛА