Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Март, 2025   |   29 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:52
Қуёш
06:11
Пешин
12:33
Аср
16:54
Шом
18:48
Хуфтон
20:02
Bismillah
29 Март, 2025, 29 Рамазон, 1446

Аллоҳ рози бўладиган амал

17.03.2025   5942   1 min.
Аллоҳ рози бўладиган амал

Рамазоннинг 15 куни (15 март) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов пойтахтимизнинг Янги ҳаёт туманида бўлди. 

Туман имомлари билан 10 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ўзгалар кўмагига муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга рўзғон учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Шундай оилалар орасида ўзга миллат, бошқа дин вакиллари ҳам бор.

Рамазон ойида бажарилган эзгу амал, яхшиликлар, қилинган хайр-эҳсон ва садақалар бошқа ойлардагига нисбатан бир неча баробар фазилатли ва савоби улуғдир. Садақа боисидан ҳатто эгасига келиши муқаррар бўлган бало ва мусибатлар ҳам арийди.  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳалол касбидан ихлос билан хурмо қийматича садақа қилса, Аллоҳ таоло уни рози бўлиб қабул қилади. Аллоҳ фақатгина ҳалолни қабул қилур. Сўнг уни соҳиби учун худди бирингиз тойчоқни ўстиргани каби ўстиради, ҳатто у тоғ каби бўлади», дедилар.

Аллоҳ таоло таоло эҳсонларни қабул қилсин!

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати



 

Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал Аллоҳ рози бўладиган амал
Бошқа мақолалар

Амал дафтарингиз нима билан тўлмоқда?

28.03.2025   3546   1 min.
Амал дафтарингиз нима билан тўлмоқда?

Кунлар жуда тез ўтяпти!

Бошимни болишга қўйсам, дам ўтмай тонг отади, кўзимни очиб улгурмай, ухлаш вақти келган бўлади!

Кунларимиз ниҳоятда тез ўтяпти ва тўхтамаяпти! Ўз-ўзимга дейман: “Энг бахтли одам савобли ишлар билан амал дафтарини тўлдирганидир...”

Атрофимиздаги воқеалар жуда тез содир бўлмоқда, вафот этганлар эса биздан илгарилаб бормоқда...

Мени ўйлантирган савол: “Менинг амал дафтарим нима билан тўлмоқда?”.

Савобли ишлар қилинг... Саломни тарғиб қилинг... Азонга жавоб беринг... Намозларга пайдам бўлинг... Қариндошлик алоқаларини мустаҳкамланг... Одамларга ҳушмуомалалик ила меҳрибон бўлинг... Қуръон ўқинг ва уни ёд олинг... Садақа беринг... Тасбеҳ айтиб, истиғфорни кўпайтиринг... Аллоҳни улуғланг...

Рўза тутинг... Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб юринг... Қалбингизни охиратга боғланг...

Дунёда абадий яшамайсиз...

 

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ