Тошкент ислом институти талабалари учун “Фатво беришга ким ҳақли?” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Саиджамол Масайитов маъруза қилди.
Шунингдек, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Баҳриддин Парпиев ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.
Шубҳасиз, исломда фатвонинг ўрни ва таъсири муҳим бўлиши билан бирга ўта масъулиятли вазифа ҳам ҳисобланади. Чунки фатводан Аллоҳнинг ҳукмларини баён қилиш мақсад қилиниб, унда ҳалол-ҳаром, савоб-гуноҳ каби меъёрлар кўрсатиб берилади. Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, фатво берувчи Аллоҳ ва Унинг расули номидан гапиради.
Талабаларга мавзу юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ислом цивилизацияси маркази Қуръони карим зали экспозициясини ташкил этишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда, шунингдек, Қуръон қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Маълумот учун, Марказнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали ўрин олади. Бу ерда мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси – қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилади. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, Ўзбекхон, темурийлар ва бошқа тарихий сулолалар даврида битилган муқаддас китобимиз нусхалари ва уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари қўйилади.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати