Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Апрел, 2025   |   8 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:37
Қуёш
05:58
Пешин
12:30
Аср
17:00
Шом
18:56
Хуфтон
20:12
Bismillah
06 Апрел, 2025, 8 Шаввол, 1446
Янгиликлар

Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди

19.03.2025   8428   1 min.


Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчилигида Наманган туманининг Шодлик тантаналар мажмуасида ҳамда Янги Наманган туманининг “Ҳазрати Билол“ жоме масжидида йиғилишлар ўтказилди.

Вилоят вакиллиги ходимлари,  туманлар бош имом-хатиблари ҳамда  "Ҳаж – 2024" зиёратчилари, маҳалла аҳли иштирок этган маърифий тадбирларда динимиз жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюриши, улар ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро ҳурматга чорлаши ҳаётий мисоллар асосида айтиб ўтилди.

Шунингдек, Қуръони карим, ҳадиси шарифларда илм ва ҳунарга тарғиб қилувчи кўрсатмаларни мисол сифатида келтириб, ҳар бир ота-она фарзандига эл-юрт учун керакли бўладиган ҳунар ва фойдали илмларни ҳам ўргатиши лозимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини сингдириш масалаларига урғу берилди.


Тадбирларнинг амалий қисмида масъуллар Янги Наманган тумани масжидлари ҳудудидаги маҳаллаларнинг бир неча хонадонларига кириб, аҳоли вакилларидан ҳол-аҳвол сўрашди. Уларнинг муаммолари ўрганилди. Таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди. Лозим бўлган оилаларга моддий-маънавий кўмаклар кўсатилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди Наманганлик ҳожилар иштирокида амалий ишлар қилинди
Бошқа мақолалар

Намоз ўқувчилар Альцгеймер касаллигига дучор бўлмайдилар

04.04.2025   3120   1 min.
Намоз ўқувчилар Альцгеймер касаллигига дучор бўлмайдилар

Альцгеймер касаллиги мия функциясининг сўниши аломатларидан биридир. Бу касалликка чалинган одам худди ёш боладек бўлиб қолади. Бемор бўлиб ўтган воқеаларни эслаб қололмайди, қайси кунлигини, ҳафталигини, ўзининг ёши, турар жойини билмайди. Энг ёмони, бемор яқинларини, ҳатто аёли, ўғил-қизларини танимай қолади. Одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятини йўқотади. Оддий ишларнинг қандай бажарилишини билмайди.

Касаллик ривожланиб бориши билан чалкашишлик, таъсирчанлик ва агрессивлик, кайфият ўзгариши каби симптомлар намоён бўла бошлайди, гапириш ва айтилган гапни тушуниш қобилияти бузилади, узоқ муддатли хотиранинг йўқолиб бориши кузатилади, онгнинг сусайиб бориши билан бемор ишдан, харакатдан қолади. Организм фаолиятининг борган сари йўқолиб бориши ўлимга олиб боради.

Олимлар олиб борган тадқиқотларнинг натижасига кўра, беш маҳал намозни адо этиш Альцгеймер касаллигининг ривожланиш хавфини ва хотиранинг заифлашини 50 %га камайтириши аниқланди. Хужуъ-хузу билан адо этилган намоз қон томирлари тизимини, қон айланишини яхшилайди, танага куч-қувват бағишлайди. Тадқиқотда жами 65 ёшдан ошган 892 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

Даврон НУРМУҲАММАД