Андижон вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Мен ўзимни атрофимдагилар билан солиштирмайман. Уларнинг мендан кўпроқ топаётгани, мартабаси, уйи, машинаси хатто илми кўплиги ҳам қайғуга солмайди.
Мени авалги ўзимдан қанчалик фарқ қилишим кўпроқ қизиқтиради.
Ўтмишдан ўн йил аввалги ўзимни қидираман. Ҳозиргидан оддийроқ, камбағалроқ, илмсизроқ ўзимни.
Шу билан бирга, содда, беғубор, самимий, ишонувчан, қалби софроқ, ҳиммати баландроқ, ўзимни.
Озгина гуноҳига ҳам сиқиладиган юрагимни.
Иштиёқи баланд, келажакдан катта нарсалар кутган, оламни ўзгартирмоқчи бўлган, оддий нарсалар хурсанд қиладиган, оддий воқеалар йиғлатадиган йигитчани.
Сўраса чин қалбдан сўрайдиган, ўқиса таъсирланадиган ўзимни.
Мен ўзимни ўзим билан солиштираман. Топганларим эвазига йўқотганларим арзимаслиги, бугун топганларимни исталган пайтда топиб, исталган вақтда йўқотишимни биламан ва йўқотганларимни, ёшлик, софлик, туйғулар, иштиёқ, самийийликни энди тополмаслигимни ҳам биламан. Энди 20 ёшли ўзим ҳис қилган нарсаларни энди ҳеч қачон ҳис қилолмаслигимни ҳам биламан. Шу мени қайғуга солади...
Ориф Таскиннинг «Муҳрланган дардлар» китобидан