Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Январ, 2026   |   17 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:34
Аср
15:28
Шом
17:13
Хуфтон
18:31
Bismillah
06 Январ, 2026, 17 Ражаб, 1447
Янгиликлар

Навбатдаги сайёр тадбир Берунийда ўтказилди

03.04.2025   9281   2 min.

Имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича сайёр семинар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бунда соҳа ходимлари, маҳалла раислари ва жойлардаги ҳожилар билан биргаликда маҳаллаларда яшовчи ёрдамга муҳтож, бемор ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
 

Ушбу тадбир шу йил 2 апрель куни Беруний туманида ташкил этилди. Тумандаги марказий “Шайх Аббоз валий” жоме масжидида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамаддин Разов бошчилигида соҳа ходимлари, маҳалла раислари ва зиёратчилар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ишчи гуруҳ тузилди ва сайёр тадбирда амалга ошириладиган ишлар кўлами тушунтирилди.


Ишчи гуруҳ аъзолари Беруний туманининг 5 та масжиди ва 20 та маҳалласига бириктирилди. Улар ўзларига бириктирилган маҳалла ҳудудидан 102 та муаммоли хонадонга кириб, ўша ерда яшаётганларнинг ҳол-аҳволини сўради. Уларнинг муаммоларини ўрганди, фикр-мулоҳазаларини тинглади. Имом-хатиблар 10 та тоифага мансуб 102 та оилага маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ва амалий ёрдам тадбирларини олиб борди.


Шунингдек, масжидлар атрофида ободонлаштириш ишларини олиб бориш, баҳор мавсумига тайёргарлик ишлари, низом асосида иш ва ҳужжат юритиш, жамоани бошқариш, масжидни тоза ва озода сақлаш, унда қулай шароитлар яратиш жиҳатлари ҳам ўрганилди.


Ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо этиб, йиғилганларга “Тинчлик саодати, шукроналик, илм олиш фазилати, ёт ғоялар таъсиридан сақланиш, миссионерлик ҳаракатларининг салбий оқибатлари” каби долзарб мавзуларда нутқ сўзлади.


Тадбир якунида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ва масжид бошқарувидаги ишларига кўрсатма ва тавсиялар берилди.


Б.АББАЗОВ,

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ходими

Навбатдаги сайёр тадбир Берунийда ўтказилди Навбатдаги сайёр тадбир Берунийда ўтказилди Навбатдаги сайёр тадбир Берунийда ўтказилди Навбатдаги сайёр тадбир Берунийда ўтказилди Навбатдаги сайёр тадбир Берунийда ўтказилди Навбатдаги сайёр тадбир Берунийда ўтказилди Навбатдаги сайёр тадбир Берунийда ўтказилди Навбатдаги сайёр тадбир Берунийда ўтказилди Навбатдаги сайёр тадбир Берунийда ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+)

28.12.2025   17409   1 min.
Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+)

Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
 

Тадбирлар доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Инсон қадри” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда инсон қадрини улуғлаш ғоясининг жамият маънавий ҳаётидаги аҳамияти таъкидланди.


Шунингдек, 2025 йилда диний соҳа вакиллари фаолияти юзасидан сарҳисоб йиғилиши ўтказилиб, соҳадаги ислоҳотлар, устувор вазифалар ва келгуси режалар муҳокама қилинди.


Тадбир якунида маънавий-маърифий соҳада фаоллик кўрсатган бир қатор соҳа вакиллари тақдирланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+) Китоб тақдимоти ва 2025 йил сарҳисоби — Бухорода (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари