Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Март, 2026   |   15 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:35
Қуёш
06:53
Пешин
12:40
Аср
16:32
Шом
18:21
Хуфтон
19:33
Bismillah
04 Март, 2026, 15 Рамазон, 1447

Аллоҳга суяниб яшаш саодатдир

15.04.2025   15778   1 min.
Аллоҳга суяниб яшаш саодатдир

Одатда одам бир натижа кўрсатса, нимагадир эришса бунда ўзининг куч ва имкониятлари, ҳаракатларини бирламчи санай бошлайди ва шунда хатога йўл қўяди. Ҳолбуки, Аллоҳнинг фазлисиз ҳеч ким ҳеч бир нарсага эга бўла олмайди.


UFC чемпиони Жозе Альдо 10 йил мобайнида ҳечам енгилмаган. Лекин Лигада янги жангчи билан урушганида эса 13 секундда нокаутга учраган.


Криштиану Роналдо энг чўққига чиққан эди. Лекин Лига чемпионатида гол ура олмади.


Югуриш бўйича рекордчи Усейн Болт финалда оёғи қайрилиб, финишга етиб бора олмаган.


Машҳур Михаэль Шумахер эса оёғини синдириб олиб, чемпионатни ўтказиб юборган.


Афсонавий шахматчи Роберт Фишер ҳаётидаги энг муҳим ўйинда ёш бола қиладиган хатога йўл қўйиб, ютқазган...


Демак, ҳаётда нима бўлишидан қатъий назар эсда тутинг: насибада борини оласиз. Ҳаракат ва уринишлар сабаблар, холос.


Шундай экан, ҳар ишга сиқилманг. Аллоҳга суянинг. Ҳаммасини Унинг амридан, деб билинг! Адашиб, улоқиб кетишдан паноҳ тиланг. Зотан, инсон барибир ожиздир.


Аллоҳ таоло Ҳаж сурасининг 73-оятида бундай мисол келтиради: “...бир пашшани ярата олмаслар, агар пашша улардан бирор нарсани тортиб олса, уни ундан айириб ололмаслар”. Ростдан ҳам, бир пашша чақса, уни тутишга, биздан олганини қайтариб олишга қодир эмасмиз. Бас, Раббимизга таяниб, ўзимизни, ишларимизни ҳавола қилиб яшайлик, азизлар! Ишонинг, бу энг улуғ саодатдир.


Акбаршоҳ Расулов

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

МАРҲУМ МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ ХОНАДОНИДА ИФТОРЛИК

04.03.2026   856   1 min.
МАРҲУМ МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ ХОНАДОНИДА ИФТОРЛИК

Рамазон – меҳр-мурувват ва шукроналик ойи. Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик, ва шукроналик ойи”  шиори остида хайрли тадбирлар изчил давом этмоқда.

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” маҳалласида истиқомат қилган, диний соҳада ишлаган марҳум меҳнат фахрийси Мусохон ота Иминов хонадонида бўлдилар.

Ифторлик тадбирида Мусохон отанинг Диний идора тизимидаги кўп йиллик самарали фаолияти, илм аҳлига бўлган юксак ҳурмати ва фарзандларини эл корига ярайдиган инсонлар этиб тарбиялагани алоҳида ёдга олинди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги ва марҳумнинг ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

Маросим доирасида хонадон аҳлига озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, зарурий уй-рўзғор буюмлари ва пул маблағлари тақдим этилди. Марҳум Мусохон отанинг оила аъзолари Президентимиз ва диний соҳа раҳбарлари томонидан кўрсатилаётган бундай юксак эътибордан мамнун бўлиб, эзгу тилакларини билдирди. 

Бу йилги Рамазон ойи кенг кўламли меҳр-оқибат ишлари орқали юртдошларимиз қалбига қувонч бахш этмоқда. Зеро, юртимизда инсон қадри ва унинг хотирасини улуғлаш – энг олий мақсаддир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

МАРҲУМ МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ ХОНАДОНИДА ИФТОРЛИК МАРҲУМ МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ ХОНАДОНИДА ИФТОРЛИК МАРҲУМ МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ ХОНАДОНИДА ИФТОРЛИК МАРҲУМ МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ ХОНАДОНИДА ИФТОРЛИК
Ўзбекистон янгиликлари