Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2025   |   2 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:18
Қуёш
05:42
Пешин
12:30
Аср
17:10
Шом
19:11
Хуфтон
20:29
Bismillah
25 Август, 2025, 2 Рабиъул аввал, 1447

Ватан ҳимоясига барчамиз масъул!

14.01.2024   692   1 min.
Ватан ҳимоясига барчамиз масъул!

Инсон учун киндик қони тўкилган ер қадрли бўлади, қаерда бўлмасин унга талпинаверади. Ватанни севиш, уни ардоқлаш инсон табиатидаги нозик, теран туйғу.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилаётиб, туғилиб ўсган Ватани – Макка шаҳрига юзланиб: “Қандай яхши юртсан! Мен учун нақадар севимлисан! Агар қавмим мени сендан чиқармагинда, сендан бошқа юртда яшамас эдим”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Ҳаётимизга маъно ва мазмун олиб кирувчи тинчлик-ҳотиржамлик каби илоҳий неъматларнинг қадрига етиш, уларга шукр қилиш, уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурч ва вазифамиздир. Буни, айниқса, юрт ҳимоячиси деган шарафли ва масъулиятли касбни танлаган ҳарбийларимиз янада теранроқ англайди.

1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим воқеа юз берди. Республикамиз Қуролли Кучлари ташкил топди. Бугун ушбу тарихий воқеага 32 йил тўлди. 1993 йилдан эътиборан 14 январь юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни”, деб эълон қилинди.

Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидоийлиги она Ватанни ҳимоя қилиши, тараққий топиб, ҳар томонлама мустаҳкам ва қудратли бўлиши ҳамда халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига имкон даражада ҳисса қўшиши билан ўлчанади.

Ушбу қутлуғ сана билан юрагида Ватан ва халқ севгиси маҳкам жой олган шижоатли ўғлонлар, юрт сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаётган ака-укаларимиз қатори юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида турли соҳаларда хизмат қилаётган барча ватандошларимизни муборакбод этамиз.

Баҳриддин ХУШБОҚОВ
тайёрлади.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ким бир яхшиликка шайланса-ю, уни қилмаса

25.08.2025   316   1 min.
Ким бир яхшиликка шайланса-ю, уни қилмаса

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор...”.

Изоҳ: Уламоларнинг айтишларича, яхшилик (ҳасанот) – ният ва ихлосга боғлиқ ҳолда кўпайиб кетиши мумкин. Ёмонлик эса – бир марта ёзилади, лекин агар банда тавба қилса, у гуноҳ ҳам кечирилиши мумкин.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким бир яхшиликка шайланса-ю, уни қилмаса, унга битта яхшилик деб ёзилади. Ким бир яхшиликка шайланса-ю, уни қилса, унга ўн баробардан етти юз баробаргача деб ёзилади. Ким бир ёмонликка шайланса-ю, уни қилмаса, ёзилмайди. Агар уни қилса, ёзилади” (Имом Муслим ривояти).

Юқоридаги оятнинг тўлиғи: “Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор. Ким бир ёмонлик келтирса, у фақат қилганига яраша жазоланур. Ва уларга зулм қилинмас (Анъом сураси, 160-оят).

Мақолалар