Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Июл, 2025   |   5 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:42
Қуёш
05:16
Пешин
12:35
Аср
17:33
Шом
19:46
Хуфтон
21:13
Bismillah
30 Июл, 2025, 5 Сафар, 1447
Янгиликлар

Имом Бухорий мажмуаси ёнида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

29.07.2025   3819   1 min.
Имом Бухорий мажмуаси ёнида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси қайтадан бунёд этилмоқда. Жорий йилда фойдаланишга топширилиши кутилаётган зиёратгоҳда айни пайтда маҳобатли мақбара, 10 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб битказилган.


Мажмуанинг тўрт томонида ҳар бирининг баландлиги 75 метр бўлган 4 та минора қад ростлаган. Шунингдек, бу ерда музей, айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа атрофи ҳам бугун улкан қурилиш майдонига айланган. Ҳудудда янги йўллар, ўнлаб хизмат кўрсатиш ва сервис масканлари, савдо марказлари, меҳмонхона ва автотураргоҳлар ташкил этилмоқда.  
 

– Имом Бухорий мажмуаси атрофининг 20 гектарида меҳмонхоналар, уй меҳмонхоналар ва ташриф марказлари қурилмоқда, – дейди Пайариқ тумани ҳокими ўринбосари Рашид Исмоилов. – Жумладан, қарийб 400 ўринга эга тўрт юлдузли битта, 300 ўринга эга уч юлдузли иккита меҳмонхона барпо этилмоқда. Шу билан бирга ҳудудда автотураргоҳлар, хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилмоқда.


Мажмуа атрофидаги маҳаллаларда ҳам инфратузилма яхшиланиб, аҳоли хонадонларигача таъмирланмоқда. 

Ғ.Ҳасанов,

ЎзА мухбири

Имом Бухорий мажмуаси ёнида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Илмнинг фойдалари – фиқҳ илми ва фақиҳнинг фазилати: 4-сон

30.07.2025   2638   1 min.

 

Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси.