Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Жиззах вилояти вакиллиги бош муҳтасиби Шавкат ҳожи Атабоевнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига хусусан, Шавкат ҳожи Атабоевга ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Шайх Абдуллоҳ Сирожиддин: Ориф зотлардан бири айтади: "Жума кунида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг энг ози уч юз ёки тўрт юзтадир", дер эдилар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Эй Зайд ибн Ваҳб! Агар жума куни бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга минг марта салавот айтишни тарк қилмагин", дедилар.
Абу Нуайм "Ҳилятул авлиё" да ривоят қилган.