Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا أبو عبيد السري بن يحيى نا أحمد بن يونس نا أبو بكر بن عياش عن ثابت الثمالي عن عبد الرحمن بن أبي ليلى عن عبد الرحمن بن عوف قال: كان رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم إذا صلى على جنازة قال: اللهم اغفر لأحيائنا وأمواتنا ولذكرنا وأنثانا وصغيرنا ولكبيرنا اللهم من أحييته منا فأحيه على الإيمان ومن توفيته منا فتوفاه على الإسلام. قال: أراه قال: شاهدنا وغائبنا.
Абдураҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам жаноза намозини ўқисалар бундай деб айтардилар: “Аллоҳуммамағфир лиҳаййинаа ва амваатанаа ва лизакаринаа ва унсаанаа ва соғийринаа ва ликабийринаа. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу миннаа фа аҳйиҳи ъалал иймаан ва ман таваффайтаҳу миннаа фатаваффааҳу ъалал Ислам”.
Ровий: “Менимча, “шааҳидинаа ва ғоибинаа (жанозада қатнашганларимизни ва ғоибларимизни)” деган”, деди”.
Дуонинг маъноси: Аллоҳим, бизнинг тирикларимиз ва вафот этганларимиз, эркакларимиз ва аёлларимиз, кичикларимиз ва катталаримизни мағфират қилгин! Аллоҳим, Сен биздан кимни яшатадиган бўлсанг, уни иймонда (Исломда) яшатгин. Биздан кимни вафот эттирсанг, уни Исломда (иймонда) вафот эттир.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
Тошкент ислом институтида “Сентябрь – Ислом тарихи ва сийрат фан ойлиги” доирасида институтнинг 3-курс талабалари ўртасида "Ҳидоят маёғи” номли сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат бўлими етакчи мутахассиси, ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Умиджон Ходжаев, институт ректори Уйғун Ғафуров, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов, шунингдек, "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси устозларидан иборат ҳакамлар гуруҳи иштирок этди.
Мусобақа анъанага мувофиқ Қуръон тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди. Мусобақада 3-курс талабаларидан иборат Ибн Касир, Ибн Ҳажар Асқалоний ва Имом Заҳабий жамоалари ўртасида қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди.
Якунда биринчи ўрин Ибн Касир жамоасига, иккита иккинчи ўрин Имом Заҳабий ва Ибн Ҳажар Асқалоний жамоаларига насиб этди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалом сийратларига бағишланган ана шундай тадбирлар "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта-махсус ислом таълим муассасаси, Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати