Бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида "Ҳижрий VII аср қўлёзмалари: тарих, сийрат ва вақфлар" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конфенсияси ўз ишини бошланди.
Жорий йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилаётган мазкур анжуман бугунга қадар Жазоир, Туркия, Испания, Тунис ҳамда Буюк Британияда ташкил этилган.
Ушбу анжуман Туркиянинг Султон Аҳмад вақфи ҳузуридаги Қўлёзмаларни тадқиқ қилиш "Дорул махтутот" маркази, Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва бошқа халқаро илмий-маърифий муассасалар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Конференция аввалида Султон Аҳмад вақфи ҳузуридаги Қўлёзмаларни тадқиқ қилиш "Дор ал-Махтутот" маркази директори, профессор Маҳмуд Аҳмад Мисрий, Султон Аҳмад вақфи раҳбари Исмоил Ҳаққий Тумон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов табрик нутқи билан очиб беришди.
Анжуманда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Иордания, Туркия, Буюк Британия, Марокаш, Жазоир, Тунис, Миср каби давлатлардан 60 дан зиёд таниқли манбашунос олимлар, мутахассислар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
00:00 Анонс
00:57 Бухорода халқаро анжуман бўлиб ўтди
02:05 Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди
03:26 Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар
04:37 Муҳаббат шаҳри қалбларни забт этди
05:47 Имом Термизий ислом институти ўқитувчиси тақдирланди
06:17 “Марказий Осиёда ислом: тарих ва замонавий воқелик” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
07:02 Масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунланмоқда
08:08 Боғот туманидаги “Қарри Хўжа бобо” масжиди қурилиши учун тамал тоши қўйилди
08:45 “Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари”
09:16 Диний таълим муассасалари битирувчиларининг бандлиги таъминланмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати