Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Сентябр, 2025   |   5 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:57
Қуёш
06:16
Пешин
12:19
Аср
16:25
Шом
18:16
Хуфтон
19:28
Bismillah
27 Сентябр, 2025, 5 Рабиъус сони, 1447
Мақолалар

Хотиржамлик ва осойишталик – юксалишлар асоси

22.09.2025   10771   2 min.
Хотиржамлик ва осойишталик – юксалишлар асоси

Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, фарзандлар эмин-эркин камолга эришади, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим. Яратган Парвардигор Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, Ислом дини тинчликка тарғиб қилишини, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаган: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир” (Бақара, 208 оят).

Тинчлик Аллоҳ таоло бутун инсониятга инъом этган энг улуғ неъматдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам тинчлик ва хотиржамлик ҳақида Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бундай деганлар: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар бебаҳрадирлар”  Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликнинг қадрига етиб, шукрини адо этишлари, балки унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.

Аллоҳ таоло Ўзининг фазлу карами ила инсон зотини ақл ва идрок соҳиби қилиб яратди ва унга беҳисоб неъматларни ато қилди. Шу билан бирга берган неъматларига шукр айтишга ҳам буюриб, муборак каломида шукр қилувчиларга неъматларини янада зиёда қилиш ваъда қилди:

Аллоҳ таоло Қурьони каримда шундай марҳамат қилади: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси 7-оят).  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бирор хурсандчилик иш бўлса ёки хабар беришса Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар.  Демак, Парвардигоримиз биз бандаларга берган тансиҳатлик, фаровонлик, бахту саодат, тинчлик ва осойишталик каби улуғ неъматларга шукр айтсак, қадрига етсак – Аллоҳ буни неъматни бардавом этади.

Шундай экан, Яратгандан бир-биримизга тинчлик, амният, хотиржамлик тилайлик! Аллоҳ таоло тинчлик-осойишталигимизни ҳамиша барқарор айласин. Юртимизни тинч, меҳнатсевар халқимиз ҳаётини фаровон айласин!

Абдулбосит Хамдамов, Янги Наманган тумани

"Усмон Зуннуройн" жоме масжиди имом хатиби

Манба: @SOFTALIMOTLAR

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди

26.09.2025   1897   2 min.
Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди

Сеул шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Ли Жу Хва-Абдураҳмон Ли билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мезбон имом юртимиз уламоларини ташриф билан қутлаб, бундай манфаатли ташрифларни тез-тез ташкил этиш, бу хусусда Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан шартнома имзолангани, шартномага мувофиқ алоқаларни янада мустаҳкамлаш лозимлигини айтиб ўтди. Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ зотларимизнинг ислом тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарларимиз мусулмон олами эътиборини қозонганини, юртимизда амалга оширилаётган бугунги ислоҳотларни эътироф этди.
Ўз навбатида, юртимиз вакили мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётгани, диний идораларнинг муносабатлари равнақ топаётгани, имомларимизнинг ушбу давлатга сафар қилишлари  анъана тусини олгани, бундай ҳамкорлик икки давлат мусулмонлари учун ҳам ҳар томонлама манфаатли бўлишини таъкидлади.
Томонлар бир-бирларига эсдалик ҳадялар топширишди.
Зайниддин домла Эшонқуловдан Сеул шаҳридаги 1250 кишилик марказий масжидда жума намозини ўқиб бериш сўралди. Бу ҳам бўлса, кунчиқар мамлакат мусулмонларининг юртимиз алломаларига бўлган юксак эҳтироми ифодасидир. 
Жума намозидан сўнг Зайниддин домла ватандошларимизга муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг саломларини етказиб, ҳалол касб қилиш, ризқни кенгайтирадиган амаллар, оила муқаддаслиги, фарзанд неъмати ҳақида диний-маърифий суҳбат қилиб берди. 
Шунингдек, учрашувда ҳамюртларимизга улар яшаётган мамлакат қонун-қоидаларига амал қилишлари, мусулмонлик одобига риоя этишлари эслатиб ўтилди. Улар эгаллаган билим-малакалари келгусида юртимиздаги турли соҳалар ривожи ҳамда аҳоли фаровонлигида ҳам иш беришига умид билдирилди.
Сеул марказий масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чоп этилган 5 турдаги диний-маърифий буклетлар тарқатилиб, хайрли дуолар қилинди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди Сеулдаги марказий масжидда юртимиз уламоси жума намозини ўқиб берди