Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Сентябр, 2025   |   8 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:00
Қуёш
06:19
Пешин
12:18
Аср
16:21
Шом
18:11
Хуфтон
19:22
Bismillah
30 Сентябр, 2025, 8 Рабиъус сони, 1447
Янгиликлар

Ўзбекистон БМТда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридийнинг бой маънавий ва илмий меросининг тақдимотини ўтказади

24.09.2025   8088   1 min.
Ўзбекистон БМТда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридийнинг бой маънавий ва илмий меросининг тақдимотини ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида сўзлаган нутқида мамлакатимиз ислом маърифати ғояларини чуқур ўрганиш ва бутун дунёда кенг тарғиб қилишни давом эттиришини таъкидлади.
"Биз жамиятимиздаги бағрикенглик сиёсатини изчил амалга оширмоқдамиз. Шу билан бирга, ислом маърифати ғояларини чуқур ўрганиш ва дунёга тарғиб этиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни фаол давом эттирамиз!", - деди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, яқин ойларда кенг минтақамиз учун ноёб бўлган Ислом цивилизацияси маркази очилади.
"Буюк аждодларимиз – мутафаккир алломалар Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридийнинг бой маънавий ва илмий меросининг алоҳида тақдимотини Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ўтказиш ниятидамиз", - таъкидлади Ўзбекистон етакчиси.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи

29.09.2025   3458   1 min.
Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи

27 сентябрь куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида "Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланиш, тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 

Тадбирда Президент маслаҳатчиси ўринбосари, халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ва талабалар иштирок этди.

Анжуман Президентимизнинг АҚШга амалий ташрифи ва БМТ Бош Ассамблеясининг саксонинчи сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятига бағишланди.

– БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар бугунги анжуманга илмий-маънавий асос бўлиб хизмат қилади, – деди ректор Музаффар Комилов. – Бу чиқиш нафақат мамлакатимиз, балки бутун минтақа ва жаҳон миқёсида катта қизиқиш уйғотди.

Конференцияда муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ сўзлаб, жумладан бундай дедилар:
– 2017 йилда давлатимиз Раҳбари БМТ юксак минбаридан туриб, ушбу ташкилот тарихида илк марта Имом Бухорий бобомиз номларини зикр қилган эдилар. Бу сафар ҳам буюк аждодларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийнинг илмий-маънавий меросини алоҳида эътироф этдилар. Зеро, бугунги дунёда ислом маърифати, бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилларини жаҳон ҳамжамиятига етказишнинг долзарблиги ортиб бормоқда.

Шунингдек, сўзга чиққан иштирокчилар маърузадаги тинчлик-осойишталикни сақлаш, афғон халқига кўмак бериш, хавф-хатарларга қарши курашиш, дунёда камбағалликка барҳам бериши, экология, ёш авлод таълим-тарбияси ва аждодлар илмий меросини ўрганиш каби долзарб масалаларнинг мазмун моҳиятига катта эътибор қаратдилар.

Анжуман қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи Тинчлик ва ислом маърифатининг халқаро эътирофи