Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Октябр, 2025   |   1 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:25
Қуёш
06:44
Пешин
12:12
Аср
15:48
Шом
17:34
Хуфтон
18:47
Bismillah
23 Октябр, 2025, 1 Жумадул аввал, 1447

Саломлашганда бажариладиган суннатлар

30.09.2025   5030   2 min.
Саломлашганда бажариладиган суннатлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Энг аввал салом бериш.

Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Энг яши амал қайси?” деб сўрашди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Таом улашишинг ҳамда таниган-танимаганингга салом беришинг”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келди ва “Ассаламу алайкум”, деб салом берди. У зот унга жавоб қайтардилар ва “Ўнта”, дедилар. Кейин яна бир киши келиб, “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, деди. У зот унга ҳам жавоб қайтардилар ва “Йигирмата”, дедилар. Сўнгра яна бир киши келди-да, “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ”, деди. У зот унга жавоб қайтаргач, Ўттизта, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

 

2. Кўришган киши билан хайрлашаётганда ҳам салом бериш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Сизлардан бирортангиз бир мажлисга келса, салом берсин, қайтмоқчи бўлса, яна салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан ҳақли эмас (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти). Яъни, иккинчи саломнинг аҳамияти биринчиникидан кам эмас.

 

3. Табассум билан рўбарў бўлиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Яхши амалдан бирор нарсани арзимас санама, ҳатто биродаринг юзига очиқ чеҳра билан йўлиқишни ҳам” (Имом Муслим ривояти).

 

4. Икки қўл билан кўришиш

“Икки мусулмон бир-бирларига йўлиқиб, қўл бериб кўришар экан, улар ҳали ажралмай туриб, албатта, уларнинг гуноҳлари мағфират қилинади” (Имом Абу Довуд ривояти).

 

5. Гўзал сўз сўзлаш.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “одамларга ширинсўз бўлинг...” (Бақара сураси, 83-оят)

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхши сўз садақадир”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси!

22.10.2025   2698   1 min.
“Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси!

Ваниҳоят кутилган финал ўйини бўлиб ўтди. “Муфтий соврини – 2025” мини-футбол мусобақаси якуний учрашувида Наманган вакиллиги ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоалари ўзаро беллашди. Иккала жамоа ҳам ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келишгани яққол намоён бўлди. Боиси уларнинг саралашлардан муваффақиятли ўтиб, юқори босқичгача етиб келгани ҳам бежис эмас.   

Финал ўйинини таниқли футбол шарҳловчилари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Ориф Толипов шарҳлаб борди. 

Мусобақа якунига кўра: 

1-ўрин: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси; 
2-ўрин: Наманган вакиллиги жамоаси; 
3-ўрин: Самарқанд вакиллиги жамоасига насиб этди.

Муросасиз кечган ўйинни футбол шайдолари олқишлар ила кузатиб боришди. Асосий вақтда жамоалар 4:4 ҳисобида дуранг қайд этишди. Ғолиб жамоа пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси 4:2 ҳисобда мутлақ чемпион бўлишди.  

Мусобақадан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Темур Кападзе, футбол афсонаси Миржалол Қосимов ва бир гуруҳ мутасаддилар бош кубокни финал ўйини ғолиби Қорақалпоғистон жамоасига тантанали тарзда топширди. 

Шунингдек, ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига биринчи ўрин медали ва ноутбук тақдим этилди. 

Наманган жамоасига эса иккинчи ўрин медали ва замонавий телевизор, Самарқанд жамоасига учинчи ўрин медали ва планшет топширилди.

Ҳакамлар, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг кўп тўпурар”, “Энг яхши ўйинчи” номинацияларига сазовор бўлган ўйинчиларга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, барча ўрин соҳибларига пул мукофотлари ва эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди.   

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

“Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси! “Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси! “Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси! “Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси! “Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси! “Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси! “Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси! “Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси! “Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси!
Дунё янгиликлари