Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Октябр, 2025   |   29 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:23
Қуёш
06:41
Пешин
12:13
Аср
15:51
Шом
17:37
Хуфтон
18:49
Bismillah
21 Октябр, 2025, 29 Рабиъус сони, 1447

«Узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу халқ эндиликда ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади» — Қ.Рафиқов

03.10.2025   7927   1 min.
«Узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу халқ эндиликда ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади» — Қ.Рафиқов

Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов «Российская газета»да эълон қилинган мақоласида тарихий хотира ва миллий ўзликни англаш ҳақидаги мушоҳадаларини ифода этди.

Муаллиф яқин ўтмиш ҳақида фикр юритар экан, аждодларимиз киму, бу дунёда жойимиз қаерда бўлганини унутиб қўйганимиз, энг аламлиси, замонавий дунё саҳнидаги маданий ва тарихий ўрнимиз қумга синг­ган сувдай «йўқолиб» қолганини такъидлайди.

Бугун эса Ўзбекистон қандай йўлга кирганини ва бу ерда нималар бўлаётганини барча кўриб, ҳис қилиб турганига ишонишини билдиради:

«Бир нозик жиҳат борки, буни ҳаммаям илғаб олаётганига шубҳам бор. Мен илгариги бир неча мақолаларимда билдирган фикримда собитман — узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу юрт ва унинг халқи эндиликда нафақат мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш, балки унуттирилган ва бағридан юлиб олинган улуғ ўтмиш хотираси, маданияти ва аждодлари меросини тиклаш ҳамда бу шарафли ҳаракат ўлароқ ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади, десам, тўғри бўлади», — деб ёзади Қ.Рафиқов.

«Узоқ йиллар кўп балоларни бошидан кечиришга мажбур бўлган бу халқ эндиликда ўз кимлигини топишга, маънавий янгиланишга бел боғлади» — Қ.Рафиқов
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги хабари!

20.10.2025   2524   1 min.
Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги хабари!

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2026” мавсумида зиёратчида “Nusuk” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда унга ҳаж визаси берилиши ҳақида баёнот эълон қилди.

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафари билан шуғулланувчи вазирлик ва идораларга ҳар бир зиёратчини синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳаж сафарига бориш лаёқатига мос келмайдиган касаллик бор-йўқлигини аниқлаш мажбуриятини юклади. Бу талаб ҳожилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган.

Ҳаж-2026 ҳожилари диққатига:
Тиббий кўриклардан ўтмасдан ва тегишли гувоҳнома олмасдан ҳаж визасини расмийлаштириш имкони йўқ.
Баёнотда, қуйидаги касалликларга чалинган зиёратчилар ҳаж сафарига юборилмаслигини маълум қилди:

Диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги;

Минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги;

Даврий ёки доимий равишда кислороддан фойдаланишни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари;

Жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи жигар циррозининг оғир босқичи;

Оғир руҳий ва неврологик бузилишлар;

Қарилик деменцияси касалликлари;

Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи, шунингдек, юқори хавфга эга бўлган ҳар қандай ҳомиладорлик;

Фаол юқумли касалликлар (шу жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва ҳоказо);

Кимётерапия ёки бошқа иммунитетни сусайтирувчи муолажалардан ўтаётган фаол онкологик касалликлар;
Саудия Ҳаж вазирлигининг мазкур талаблари бузилган ёки ёлғон маълумот берилган тақдирда, Ҳаж вазирлиги томонидан чора кўрилиши билдирилган.

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши зиёратчиларни ушбу талабларга тўлиқ амал қилишга чақиради, ҳамда ушбу талаблар ҳаж иштирокчиларининг ҳаётини ва саломатлигини сақлашга қаратилганини маълум қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Ҳаж ва Умра маркази

Дунё янгиликлари