Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Ноябр, 2025   |   27 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:52
Қуёш
07:15
Пешин
12:13
Аср
15:20
Шом
17:05
Хуфтон
18:21
Bismillah
18 Ноябр, 2025, 27 Жумадул аввал, 1447

Имом-хатиблар семинари: маърифий суҳбатлар, зиёратлар ва хайрия ёрдамлари

09.10.2025   30740   1 min.
Имом-хатиблар семинари: маърифий суҳбатлар, зиёратлар ва хайрия ёрдамлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Андижон вилоятида ўтказилган имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар доирасида уламолар томонидан масжидларда намозхонлар билан мулоқот ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон шаҳридаги "Ҳазрати Билол" жоме масжидида пешин намозини адо қилдилар. Сўнг намозхонларга мазмунли ва манфаатли суҳбат қилиб бердилар. 
Маъруза давомида давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда диний соҳага қаратилаётган эътибор, хусусан, фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари учун барча шароитлар яратилганини таъкидладилар.
Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олдилар. 
Муфтий ўринбосарлари, вақф фонди масъуллари, вилоят бош имом-хатиблари эса Андижон шаҳридаги кекса, ёлғиз ва ногиронлар истиқомат қилаётган Ижтимоий ҳимоя марказида бўлишди. 
Ташрифлар давомида интернат уйи ҳамда ижтимоий ҳимоя марказига Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан маиший техника жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиеник воситалар хайрия қилинди.
Илмий-амалий тадбирнинг муҳим йўналишларидан бири халқ билан яқиндан мулоқотни йўлга қўйиш бўлди. Вилоят бош имом-хатиблари ва туманлардаги диний соҳа вакиллари ўз ҳудудларидаги маҳаллаларда бўлишди. Мулоқотлар давомида тинчлик ва соғликнинг аҳамияти, ҳар бир инсоннинг жамият олдидаги маънавий масъулияти ҳақида айтиб ўтилди.
Маънавий-маърифий тадбирларда имом-домлалар билан бир қаторда отинойилар, маҳалла фаоллари ва “Ҳаж-2025” зиёратчилари маҳаллаларнинг эҳтиёжманд, муаммоли хонадонларига киришди. 7 тоифага мансуб 80 та оилада яраштирув, тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Имом-хатиблар семинари: маърифий суҳбатлар, зиёратлар ва хайрия ёрдамлари Имом-хатиблар семинари: маърифий суҳбатлар, зиёратлар ва хайрия ёрдамлари Имом-хатиблар семинари: маърифий суҳбатлар, зиёратлар ва хайрия ёрдамлари Имом-хатиблар семинари: маърифий суҳбатлар, зиёратлар ва хайрия ёрдамлари Имом-хатиблар семинари: маърифий суҳбатлар, зиёратлар ва хайрия ёрдамлари Имом-хатиблар семинари: маърифий суҳбатлар, зиёратлар ва хайрия ёрдамлари Имом-хатиблар семинари: маърифий суҳбатлар, зиёратлар ва хайрия ёрдамлари Имом-хатиблар семинари: маърифий суҳбатлар, зиёратлар ва хайрия ёрдамлари Имом-хатиблар семинари: маърифий суҳбатлар, зиёратлар ва хайрия ёрдамлари
Бошқа мақолалар

Аёллар ва сеҳргарлар

17.11.2025   2573   1 min.
Аёллар ва сеҳргарлар

Ҳар бир инсон сеҳргар, фолбиннинг ҳузурига боришдан сақланиши лозим. Афсуски, аёл-қизлар орасида тақдир ва қисматнинг аччиқ синовларидан умидсизликка тушиб, сеҳргарларнинг олдига борадиганлари кўп учрайди. Улар турли баҳоналар билан сеҳргарга мурожаат қиладилар.

Сеҳргарлар эса, ҳиссиётга берилувчи аёллардан унумли фойдаланадилар. Аёлларнинг пулини “шилиб” олиш мақсадида ҳузурларига қайта-қайта келишлари лозимлигини алоҳида таъкидлашади. Акс ҳолда, оғир мусибат ёки касалликка учрашлари ҳақида қўрқитадилар.

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Одамлар орасида сеҳргарлар олдига кўп қатновчилар аёллардир. Айниқса, улар ҳайз ҳолатида бўлганларида сеҳрнинг таъсири янада кучаяди. Бежиз ҳадиси шарифларда “дўзах аҳлининг кўпчилиги аёллардир” дейилмаган”.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизнинг дўзах аҳлининг кўпи эканингизни кўрдим”, деганлар.

Аёллар Аллоҳга тақво қилинг! Чунки Аллоҳдан қўрқиш – ҳақиқий бахтнинг калити. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).

Аллоҳ таолонинг ёзган тақдирига рози бўлинг. Зеро, Аллоҳ бандаларига фақат яхшиликни раво кўрувчидир. Арзимас сабабларга динингизни сотманг. Сеҳргар, фолбинларнинг ёлғон ваъдаларига ишонманг. Агар бирор истак, орзу-ниятингиз бўлса, Аллоҳ таолога ихлос ва ишонч билан дуо қилинг. Зеро, ёлғиз Аллоҳ фойда келтирувчи ва зарарни қайтарувчи Зотдир.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир” (Юнус сураси, 107-оят).

 

Даврон НУРМУҲАММАД