Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Март, 2026   |   16 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:34
Қуёш
06:52
Пешин
12:40
Аср
16:33
Шом
18:22
Хуфтон
19:34
Bismillah
05 Март, 2026, 16 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Мир Араб олий мадрасаси талабаси грант соҳиби бўлди

27.11.2025   11525   1 min.
Мир Араб олий мадрасаси талабаси грант соҳиби бўлди

Жорий йилнинг 27 октябр куни Xushnudbek.uz  телеграм платформасида талабалар ўртасида умумий қиймати 400 миллион сўмлик таълим гранти танлови эълон қилинган эди. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – таълимга инвестиция киритиш, иқтидорли, билимга чанқоқ ва мақсадли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг келажакдаги таълим ҳамда касбий ривожланишига кўмак беришга қаратилган.

Танловда республиканинг турли олий таълим муассасаларидан 3000 дан ортиқ иқтидорли талабалари қатнашди. Қувонарлиси, мазкур лойиҳа доирасида Мир Араб олий мадрасасининг 2-босқич талабаси Дилшод Норбоев ҳам муваффақиятли иштирок этиб, таълим грантини соҳиби бўлди. Бу ютуқ унинг меҳнатсеварлиги, изланишлари ва илмга бўлган юксак интилишининг амалий натижасидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Гуноҳларга каффорот

05.03.2026   2379   1 min.
Гуноҳларга каффорот

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача (бўлган ушбу ибодатлар) ўз ораларидаги (гуноҳ)ларга каффоротдир, модомики кабира гуноҳлардан тийилинган бўлса", дедилар (Имом Муслим ривояти).