Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Январ, 2026   |   7 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:18
Қуёш
07:40
Пешин
12:41
Аср
15:50
Шом
17:36
Хуфтон
18:51
Bismillah
26 Январ, 2026, 7 Шаъбон, 1447
Мақолалар

"Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн"ни нима деб тафсир қилдинг?

03.12.2025   5585   1 min.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллома Қози Байзовий раҳимаҳуллоҳ ҳақида қизиқ ривоят бор:
"Байзовий ўзининг "Анворут танзил ва асрорут таъвил" номли тафсирини ёзиб битиргач, уни султонга кўрсатиш учун Бағдодга йўл олди. Мақсади султондан тирикчилик ва замон ташвишларига асқотадиган бирор нарса олиш эди.
Йўлда бир қишлоқда тўхтади. Шайхлардан бирининг уйида меҳмон бўлди. Шайх уни меҳмон қилди. Зиёфатдан сўнг шайх ундан сўради:
- Қаерга кетаяпсан?
- Бағдодга!
- Нега?
- Мен бир тафсир ёздим. Кўп меҳнат қилдим. Қизларим бор. Уларнинг бўйи етиб қолган. Уларни турмушга беришим керак!
   Шайх сўради:
- "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн"ни нима деб тафсир қилдинг?
- Биз бу оятни "Сендан Ўзгага ибодат қилмаймиз, Сендан Ўзгадан ёрдам сўрамаймиз" деб тафсир қилдик!
- Нега унақада ўзгадан ёрдам сўрагани бораяпсан?!

Шайхнинг гапи Байзовийга таъсир қилди. Бағдодга бормади. Орқасига қайтди.
Айтишларича, унинг тафсирига ана шундан сўнг қабулият берилди. Тириклигида ҳам, вафот этганидан кейин ҳам олимлар унга мурожаат қилишди ва қилишаяпти.
Унинг тафсирига уч мингдан ортиқ тафсир, ҳошия ва таълиқлар битилди. Жуда кўп инсон ундан фойда олди ва олмоқда!

"Ар-риҳлатул Айёшийя" асаридан Абдулазим АКРОМ  

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди

26.01.2026   911   1 min.
Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан диний соҳа вакиллари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ва ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида спорт мусобақалари изчил равишда ташкил этилмоқда.
 

Шу доирада Қашқадарё вилоятида волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича мусобақаларнинг финал босқичи ўтказилиб, шаҳар ва туманлардан сараланган ғолиблар фаол иштирок этдилар. Қизғин баҳслар якунланиб, ҳар бир спорт тури бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.


Тадбир якунида иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, кейинги босқич мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.


Мусобақада ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Фарҳод Кушаков иштирок этиб, қатнашчиларга эзгу тилаклар билдирди ва республика босқичида омад тилади.


Тадбирни юқори савияда ташкил этишда яқиндан кўмаклашган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят спорт бошқармаси раҳбарияти ҳамда ходимларига миннатдорчилик билдирамиз. 

Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари