Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Март, 2026   |   15 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:35
Қуёш
06:53
Пешин
12:40
Аср
16:32
Шом
18:21
Хуфтон
19:33
Bismillah
04 Март, 2026, 15 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Президентимиз ташаббуси амалда: "Вақф" фонди ёшларнинг хорижда таълим олишига кўмаклашмоқда!

15.01.2026   10670   1 min.
Президентимиз ташаббуси амалда:

Шу йил 13 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ва Малайзиянинг Ал-Бухорий халқаро университети ҳамкорлигида бир гуруҳ ёшлар Малайзияда таълим оладиган бўлишди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган маросимда Диний идора раҳбарияти номидан раис ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов сўзга чиқиб, хорижга отланаётган ёшларга маслаҳатлар бериб, муваффақият тилаб, ҳақларига дуолар қилди. Уларга она Ватанни қадрлашга ундовчи, маънавиятни оширувчи адабиётлар ва буклетлар ҳадя қилинди. 

Тадбирда талабалар ва уларнинг ота-оналари шундай шароитлар қилиб бергани учун давлатимиз Раҳбарига ва ташкилотчиларга миннатдорлик билдиришди. Ёшлар келгусида астойдил таълим олиб, билдирилган ишончни оқлашга, малакали мутахассис бўлиб, юртимиз корига ярашга ваъда беришди.

Халқаро университетда ўқиш бахтига муяссар бўлганлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Малайзияга кузатилди.
Маълумот ўрнида, Ал-Бухорий халқаро университети бугунги кунда дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан келган 1500 га яқин талабага бизнес бошқаруви, халқаро алоқалар, иқтисодиёт, ислом молияси, педагогика каби йўналишларда таълим бериб келмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Президентимиз ташаббуси амалда: Президентимиз ташаббуси амалда: Президентимиз ташаббуси амалда: Президентимиз ташаббуси амалда: Президентимиз ташаббуси амалда: Президентимиз ташаббуси амалда: Президентимиз ташаббуси амалда:
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Закот ҳақида 37 савол-жавоб

04.03.2026   1246   1 min.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Молингнинг закотини адо қилган бўлсанг, батаҳқиқ, зиммангдаги(бурч)ни бажарибсан", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Яҳё домла РАЗЗОҚОВ,
Уламолар кенгаши аъзоси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Видеолавҳалар