Мақолада Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид бин Абдулазиз Ал-Фолиҳ “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва Қиролликнинг 2030 йилга мўлжалланган истиқболи ва Миллий инвестиция стратегиясида белгиланган мақсадлар мувофиқ келиши таъкидланган, Саудия – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши саъй-ҳаракати ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши урғуланган. Шунингдек, икки давлат хусусий секторларини бирлаштириш муҳим аҳамият касб этиши, мазкур учрашувда ҳамкорликнинг аниқ йўналишларига эътибор қаратилиши қайд этилган.
Муаллиф Ўзбекистонда умумий қиймати қарийб 31 миллиард долларлик 50 та инвестиция ташаббуси илгари сурилгани, ушбу лойиҳалар “Ўзбекистон-2030” стратегияси мақсадлари доирасида назарда тутилган 110 миллиард долларлик хорижий инвестиция жорий этилишини таъминлашига тўхталган.
Томонлар энергетика, қайта тикланадиган энергия, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, инсон ресурсини ривожлантириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, бунинг учун зарур сармоя киритиш бўйича эришилган ютуқларни юқори баҳоладилар.
Учрашув якунида қўмита олтинчи йиғилиши баённомаси имзоланди. Мазкур ҳужжат асосида кўплаб қўшма ташаббус, дастурлар, шунингдек икки мамлакат хусусий сектори ўртасида қатор англашув меморандумлари имзоланди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА
Савол: Масжидимизда тут, олма каби мевали дарахтлар бор. Улар пишган пайтда, намозга келганлар улардан олиб ейишади. Шу иш жоизми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Масжид ҳовлисидаги мевали дарахтлар вақф қилувчи ёки дарахт эккан шахс томонидан одамларнинг умумий фойдаланиши учун экилган бўлса, одамлар бу дарахтларнинг мевасини ейишлари мумкин. Аммо агар бу дарахтлар масжид даромади учун экилган бўлса, яъни эккан одам “шу дарахтнинг мевалари мана шу масжид учун даромад бўлсин” деган мақсадда эккан бўлса, ёки нима ниятда эккани маълум бўлмаса, бу ҳолатда уларни сотиб, пулини масжид эҳтиёжларига сарфлаш зарур бўлади. Шунинг учун, бу турдаги дарахтларнинг меваларини пулини тўламай ейиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.