muslim.uz

muslim.uz

Аллоҳга шукрки, Қуръони каримга мухлис халқимизнинг истакларини инобатга олган ҳолда олис ҳудудларда ҳам “Қуръони карим ва тажвид” курслари очилмоқда.
Ҳозирги кунга қадар ўлкамизнинг 20 та ҳудудида мана шундай курслар фаолият олиб бормоқда, битирувчилар сони 21 мингдан ошиб кетди.
Мана шундай улуғ ишларнинг узвий давоми сифатида 2021 йил 22 октябрь, муборак жума куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида янги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси иш бошламоқда.
Очилиш маросимида файзли суҳбатлар ва гўзал қироатлар бўлади. Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли тадбирга лутфан таклиф этамиз.
Ушбу очилиш жараёни сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн эфирга узатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Науризбой ҳожи Тағанули муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларига табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Сиз муқаддас динимизнинг тарқалишига салмоқли ҳисса қўшдингиз. Раҳматли Усмонхон Алимовнинг хайрли ишларини давом эттириб, яхши ташаббусларни мунтазам тарзда амалга ошириб борасиз, деган умиддаман.
Аминманки, Сиз икки диний идора ўртасидаги олтин кўприкка айланасиз. Умид қиламанки, келгусида динимиз ривожига, икки мамлакат ўртасидаги диний алоқаларнинг мустаҳкамланишига биргаликда ҳисса қўшамиз, инша Аллоҳ.


Науризбой ҳожи Тағанули
Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий

2021 йил 22 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Тошкент шаҳридаги Кўкча даҳасида жойлашган “Шайх Зайниддин” жоме масжидига муфтий сифатидаги илк жума намозига ташриф қиладилар.
Жума намози аввалида файзли мавъизалар ва гўзал қироатлар бўлади. Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли суҳбатларга таклиф этамиз.
Ушбу ташриф сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн эфирга узатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Татаристон муфтийси Шайх Камил ҳазрат Самигуллин муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларига табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Менинг Сизни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси лавозимига сайланганингиз билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Сизга ушбу масъул лавозимда Аллоҳ таоло Ислом ва барча ўзбек уммати манфаатига хизмат қилиш ишларидаги барча самимий ният ва эзгу ишларингизни муваффақиятли рўёбга чиқариш имконини берсин, сизга тўғри қарорларни кўрсатсин, ўз атрофингизда ҳамфикр инсонларнинг содиқ жамоасини тўплаш имконини ато этсин, мустаҳкам соғлиқ, сабр-тоқат ва узоқ йиллик самарали касбий йўлни бахшида этсин.
Аллоҳ таоло Сиз ва Сизнинг яқинларингизни эзгу ният ва ишларингиз учун ўз раҳматини дариғ тутмасин.

Шайх Камил ҳазрат Самигуллин,
Татаристон муфтийси

Доғистон муфтийси Ахмед Абдулаев 2021 йил 21 октябрь куни Уламолар Кенгашида Диний идора раиси, муфтий лавозимига сайланган Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларига табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Доғистон Республикаси муфтияти ва шахсан ўз номимдан чин дилдан Сизни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси лавозимига сайланганингиз билан табриклайман! Сизга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, Ўзбекистон мусулмонлари манфаати йўлида яратувчанлик фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.
Аллоҳ таолодан жамиятнинг маърифати ва уйғунлашувига қаратилган Сизнинг барча саъй-ҳаракатларингиз Ўзбекистон халқининг маънавий юксалиши, ахлоқий такомиллашуви, ўзаро тушуниш ва тотувликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилишини сўраб қоламан.

Сизга тинчлик, Ҳақ таолонинг раҳмати ва баракотини тилайман. Омин!
Ҳурмат билан,


Ахмед Абдулаев,
Доғистон Республикаси муфтийси

Top